Афғонистон ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюради

0
541

  Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Афғонистон ТИВ Салоҳиддин Раббоний 28-29 март кунлари расмий сафар билан Қирғизистонга келади.

 Кутилаётган ташриф доирасида Раббоний Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Жогорку Кенеш спикери Асилбек Жээнбеков, Бош вазир Темир Сариев қабулида бўлади, шунингдек, Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Мудофаа кенгаши котиби Темир Жумақодиров ва Иқтисодиёт вазири Орзибек Кўжошев билан учрашади.

 “Ташриф давомида қирғиз-афғон муносабатларининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Жумладан, сиёсий мулоқотларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

 Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қирғиз-афғон комиссиясини тузиш тўғрисидаги икки томонлама ҳужжатни имзоланиши ҳам режалаштирилган.

NO COMMENTS