Қирғизистон парламенти яна бир қонун лойиҳасини тасдиқлади

529
0

 Қирғизистон ҳукумати Россия босими остида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини кучайтириб келмоқда. Россия ҳукумати Қирғиз элитасидан жамиятдан исломий кўриниш ва қадриятларни суриб чиқаришни талаб қилиб, бу йўлда ўзидан ўрнак олишга мажбур қилиб келаётган бўлсада, бу йўлда кенг кўламда кураш бошлаш учун Қирғизистон ҳукуматида моддий ва техник база етарли бўлмагани тўсиқ бўлаётган эди. Бундан ташқари озодликдан маҳрум этилган “экстремист” ва “террорист”ларни жазони ижро этиш муассасаларидан ҳам ўз фаолиятини давом эттираётгани, аввал, ўғрилик, қароқчилик ва қотиллик қилиб қамалганларни қамоқхоналардан чинакам мусулмон бўлиб етишиб чиқаётгани ҳам ҳукумат ўзи режалаштирган лойиҳани амалга оширишига тўсқинлик қилиб келаётган эди.

 Шу сабабли ҳам Жазони ижро этиш муассасаси ташаббуси билан экстремизм ва терроризм моддалари бўйича озодликдан маҳрум этилганларни қолган маҳбуслардан алоҳида сақлаш ташаббуси илгари сурилди ва уларни сақлаш учун Чуй вилояти Сокулук туманида жойлашган 19-сонли қамоқхона махсус жиҳозланадиган бўлди.

 Қирғизистон парламентининг ҳуқуқ-тартибот ва жиноятчиликка қарши кураш қўмитаси 16 март куни бўлиб ўтган йиғилишида Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади ва диний экстремизм ва терроризм айблови билан озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни алоҳида сақланишига рухсат берди.

 Янги қабул қилинган қонун лойиҳасига мувофиқ, одамларни гаровга олиш, ноқонуний қуролли гуруҳ ташкил этиш, жамоат ёки давлат арбобини ўлдириш, миллий, ирқий, диний ёки минтақалараро нафрат уйғотиш ва экстремистик фаолиятни молиялаштириш моддалари билан айбланганлар ҳам алоҳида сақланади.

 Бундан ташқари, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва уларни олиб кириш ҳамда қасддан экстремистик ташкилотлар рамз ва белгилари (атрибутлари)дан фойдаланганларни ҳам алоҳида сақлаш таклиф қилинмоқда.

 Қирғизистон ҳукумати мана шундай босқима-босқич қадам ташлаш орқали жамият ичида Ислом даъвати ёйилишини олдини олишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу қонун лойиҳаси тасдиқланишидан олдинроқ, Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) фракциясидан Жогорку Кенеш депутати Қиёнбек Сотиболдиев томонидан экстремизм ва террорчиликка алоқадор бўлган 14 ёшдан катта фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси илгари сурилган ва ҚСДП фракцияси 11 март куни бўлиб ўтган йиғилишида мазкур қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди. Агар бу қонун лойиҳаси парламент томонидан ҳам тасдиқланадиган бўлса, 14 ёшга тўлган барча фуқароларни эстремизм ва терроризм бўйича жазога тортиш мумкин бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here