Путиннинг қарори

512
0

Путин Россия мудофаа министри Шайгуга 15 март кундан бошлаб, Россия ҳарбий кучларини Суриядаги барча ҳужумларини тўхтатишга ва минтақадан олиб чиқиб кетишга буйруқ берди

Путиннинг бу қарори жуда кўп мухлисларимизни сайтимизга шу масалага ойдинлик киритиб беришимизни сўраб, саволлар билан мурожаат қилишларига сабаб бўлди.

Сурияни ва Асадни сақлаб қолиш муаммоси аслида Россиянинг муаммоси эмас. Тўғрироғи бу Россиянинг ҳозирдаги халқаро оламдаги вазни билан амалга ошира оладиган иши эмас. Бу АҚШнинг салоҳиятидаги иш. Бу ҳақда Путин 2014 йилнинг охирларида оламий матбуот анжуманида берган саволларга жавобида айтиб ўтган эди. У “Асад биздан кўра АҚШ билан яқинроқ ҳамкорликда эканини ҳамма билади” деган эди.

Россия ҳаво ҳарбий кучлари воситасида Сурияга ҳужумлар уюштирилиши ҳам, АҚШ билан ҳамкорлик қилиш доираси асосида олиб борилгани сир бўлган эмас. У  АҚШ учун Суриядаги барча жангари қувватларни жиловлаб олишида бир мунча хизмат қилиб берди. Асад ва ИГИШ сингари жиловда турган жамоъаларни эса, бирорта ҳам манфаатларига зарар етказгани йўқ.

Энди Россия бор имкониятларини ишлатиб бўлди. У Сурияни ҳарбий аскарлар билан босиб ола олмайди. Бу ишни исломий ўлкалар амалга оширишлари лозим деб билишади.

АҚШ Сурияни бир неча бўлакларга бўлиб юборишга ҳаракат бошламоқчи. Шу кунларда Анқарада 34 кишини ўлими билан якун топган портлаш амалиёти ҳам, АҚШнинг шу бўлиб юбориш лоиҳасига боғлиқ бўлса ажаб эмас. Чунки АҚШ Сурияни бўла бошлаганида, Курдлар ҳам ўзлари учун янги мамлакат қуриб олишга ҳаракат қилишлари аниқ. Бу эса, Туркия учун ҳаётий муҳим масала бўлиб, улар бу ишга қарши барча қўлларидан келган қаршилик чораларини кўришга тайёр туришади. Курдларни босиб олишлари учун бир неча қўпорув амалиётлари уюштирилиши керак бўлади. АҚШнинг бу амалиётдан икки кун аввал хабардор бўлиши, бу ишлар у билан ҳамкорликда уюштирилганига далолат қилади.

Путин, Суриядаги Русларнинг Ҳумаймим ва Тартусдаги ҳарбий базаларини аввалги тартибда ўз жойларида колаверишини айтиб ўтди. У базаларни ҳимояси учун ҳарбий қўшимча қувватлар дислокация қилиш ҳақида буйруқлар берди. Демак, руслар Асадни ҳозирги ўз таъсири остида ушлаб турган минтақасини ҳимоя қилиш вазифасидан бўшаганлари йўқ. Чунки АҚШ Асаднинг ўрнига ўзи учун янги малай топа олмаса, Асаднинг режими учун ўша минтақанинг бир қисмини қолдиради. Руслар эса, ўз ҳарбий базасини ўша жойида сақлаб қолишлари учун Асадни ёки уни ишини давом эттириши мумкин бўлган илмоний қувватни сақлаб қолиш учун бор кучини сарфлашга тайёр туришади. Фақат операция етакчиси АҚШ  бўлиб, Путин унинг бу йирик лоиҳасида кичик бир боғланган кўппак вазифасида қолаверади.

Путин режимининг ўзи ҳам бу ишлардан рози эмас, мажбурдир. У ҳозирги ҳолатида АҚШ билан рақобатлаша олмайди. Буни англаш учун Рус армияси АҚШнинг Суриядаги манфаатларини ҳимояси учун шунча харажатлар қилиб, меҳнат кўрсатишига қарамай ҳамда Россиядан иқтисодий қамал санкциялар олиб ташланмаганига қарамай, Путин унинг чизган чизиғидан чиқа олмаганига эътибор бериш керак. Путин АҚШнинг бу ишларидан норози бўлгани билан, ундан юз ўгира олмайди. Яъни борига шукр қилишга мажбур бўлади. Чунки Россиянинг жамғарма фондидаги резерв маблағлар деярли тугаб бораяпти. Путин эса, ўз режимини сақлаб қолиши учун Россияда ҳарбий ҳолат вужудга келтирувчи шароитлар пайдо қилиши керак. Бу ҳолатни вужудга келтириш учун эса, халқаро ҳамжамият тарафидан келадиган матбуот ва бошқа ҳужумлар жиловини тортиб тура оладиган қувватнинг ҳамкорлиги керак бўлади. Бу қувват ҳозирда АҚШдир.

АҚШ Россияни парчалаб, йўқ қилиб юбориши мумкинчилигига эга бўлганида ҳам, уни айтайлик Шимолий Корея ёки Ўзбекистон режимлари сингари, ўзига тобеъ ҳолатда бир канча муддат ушлаб туриб, ундан Эрон, Исроил каби бошқа минтақаларни қўрқувда ушлаб туриш мақсадида фойдаланиб олишга ҳаракат қилади. Бунинг учун Путин ички ва ташқи сиёсатидаги ўз тизгинининг асосий қисмини АҚШга беришга мажбур бўлади. У ўзининг Ғарбга қарши сиёсатини фақат назарий лоиҳаларга ва фикр ёки гап билан ифодалашга чеклайди.

Путин ўз режими билан Россияни ҳор ҳолатда бўлса ҳам ушлаб туриши учун АҚШга мутлоқ тобе бўлишга рози бўлишдан ўзга чораси йўқ. Бу яширинган формат ичида бўлиб, Эрон исломий республикаси, Саудия исломий Қироллиги, Шимолий Корея мамлакати сингари кўринишда бўлади. Россия худди Сурияда ўз ҳолича ҳаракатланаётгандек кўринган ҳолатида, АҚШ учун фидоийлардек ҳаракат қилиб берди. АҚШ эса ўзини, унинг олиб бораётган барча ваҳшийликларига қарши, лекин чорасиз бўлаётгандек кўрсатиб, матбуотда чиқишлар билан, Россияни бутун дунё олдида, бошқариб бўлмайдиган ҳарбий машина қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди.

Энди эса, АҚШ Россияни фақат ўзи бошқара оладиган ягона қувват эканини англатиб қўйишга ҳаракат қилаяпти. Бу очиқ ўйин бўлиб, Ғарб олами ва Хитой ҳам Россиянинг ишлари бўйича АҚШ билан келишиш керак деб фикрлай бошлашади. Путин шу ҳорликка қанча вақт рози бўлиб туриб бера олади, бу аниқ эмас. Шуниси аниқки, АҚШ Россияни иқтисодий танг ҳолатга ушлаб тушишда давом этаверади. Бу уни Путиннинг режимини тўла жиловлаб олишидаги асосий қуроли ҳисобланади. Путин АҚШдан кўра ўз халқидан кўпроқ хавотирда. Чунки Россияни шу иқтисодий бўҳрон ҳолатига тушиб колишида фақат Путин ва унинг очкўз режими айбдордир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Россия ўз ихтиёри билан Суриядан чиқиб кетгани йўқ. У ҳали тўла чиқиб кетгани йўқ. Фақат АҚШ бош бўлган умум куфр манфаатларига мувофиқ ҳаракатланишда давом этаяпти. У Асаднинг минтақасини ҳимоячиси вазифасида турипти. АҚШнинг амалиётлари чиппакка чиқса, яна майдонга кириб келиши ҳам мумкин. Ёки у Асадни ўз минтақасини сақлаб туришига ёрдам бериб уни ҳимоя қилиб берса, ташқаридаги исломий кучлар бир бирлари билан минтақа талашиб уруш олиб боришади. Бу ҳам куфр лоиҳаларининг бир қисми ҳисобланади.

Абдураззоқ:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here