Анқарада Халифалик садолари самоларга юксалди

533
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан пойтахт Анқарада ташкил этилган “Халифалик хом ҳаёлми ёки яқин келажакми?” номли халқаро конференция жуда кўп инсонлар иштирокида бўлиб ўтди. Жонли эфир орқали бутун дунёга намойиш қилиб турилган конференцияга дунёнинг турли минтақаларидан кутилганидан ҳам ортиқ инсонлар ташриф буюрдилар.

Соат 13:30да бошланиши режалаштирилган конференция кутилмаган баъзи сабабларга кўра (яъни полиция кучларининг хавфсизлик назоратлари туфайли) 14:15да Қуръон Карим тиловати билан бошланди. Бироқ ташкилотчиларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) жиддий ҳаракатлари туфайли конференция ҳеч бир камчиликсиз, муносиб шаклда ўз вақтида якун топди.

Конференция Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари жаноб Маҳмуд Қорнинг очилиш нутқи билан бошланди. Ундан сўнг сўзга чиққан Ақсо масжидининг имом хатиби Шайх Иссам Амира Ислом давлатининг қулаши сабабли бир асрга яқин яҳудийларнинг оёғи остида қолиб кетган Фаластин муаммосига тўхталди. Австралиядан ташриф буюрган устоз Исмоил Ваҳваҳ эса Халифалик давлатининг тикланиши билан нафақат мусулмонлар, балки капитализмнинг зулмидан азият чекаётган бутун инсоният нажот топишига урғу берди. Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия вилоятининг расмий нотиғи Исмоил Юсанто биринчи Халифалик давлати Форс империяси ва Византияни тор-мор қилгани каби иккинчи рошид Халифалик давлати ҳам Америка ва Европага ҳаддини билдириб қўйишини айтиб ўтди.

Шунингдек барча сўзга чиққанлар умматнинг долзарб муаммоларини тилга олишди. Улар Конференцияга ҳозир бўлганларга ва дунёдаги барча мусулмонмонларга, хусусан ҳарбийларга хитоб қилиб иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди. Конференция иштирокчилари дарҳол юксак садолар ила бунга тайёр эканликларини билдиришди.

Конференция Абдуллоҳ Имомўғлининг жўшқин нутқи ва таъсирли дуолари билан якунланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here