Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 феврал куни президентАлмазбек Атамбаев КХШТ бош котиби Николай Бардюжани қабул қилди.
Учрашувда КХШТнинг ҳозирги фаолияти ва минтақавий хавфсизлик масаласида ҳамкорликнинг келажакдаги муҳим вазифалари бўйича фикр алмашишди. Шуниндек, улар халқаро терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорликда курашишнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.
Бундат ташқари, Николай Бордюжа Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Жанибек Капаров билан ҳам учрашди.
Бош штаб матбуот хизмати хабарига кўра, Бордюжа ва Капаров КХШТ коллектив хавфсизлик тизимининг кучларни оператив ва жанговор тайёрлаш бўйича олиб борилган тадбирлар ҳамда ҳарбий кадрлар тайёрлаш ва тинчликни сақлаш фаолиятини ривожлантиришдаги ижобий самарасини қайд этиб ўтишди.
Туркистон:
Марказий Осиё минтақаси, шу жумладан Қирғизистон ҳам дунёда етакчиликни даъво қилаётган мустамлакачи давлатлар учун нуфуз талашувчи нуқтага айланиб бормоқда. АҚШ Марказий Осиёни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига қарам қилиб олишга кўпроқ эътибор қаратаётган бўлса, Россия ҳарбий томондан ўз нуфузини ўрнатига интилмоқда.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўтган йилнинг охирида Москвада Путин билан учрашиб қайтганидан сўнг Россия Қамбарота- 1 ва Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш лойиҳасини эплай олмаслиги сабабли келишув бекор қилиниши ҳақида маълум қилган ва ҳукумат ҳам бу келишувни бекор қилган эди. Қирғизистон ҳукуматини бу қарор ортидан Россия тезлик билан ваъда қилинган ҳарбий техникаларни бир қисми етказиб берди ва Путиндан тортиб расмий рус амалдорларгача Марказий Осиё террорчилар нишонида турганлиги ҳақида баёнотлар бера бошлашди.
Жогорку Кенеш спикери Асилбек Жээнбеков ва бош вазир Темир Сариев АҚШ элчиси Шейла Гуолт билан учрашиб, АҚШ билан бузулган ҳукуматлараро келишувни қайта тиклаш ҳаракатига тушиб қолиши билан Россия дарҳол ҳарбий кишиларини ишга солиб бугунги кунда “долзарб” бўлган терроризмага қарши курашиш масаласини кўтара бошлади.