Америка президентлигига номзод ўзининг ирқчи эканини ва адоватини кўрсатиб қўймоқда
Дональд Трамп: африкаликлар яна мустамлакага қайтишлари керак
Америка газеталари республикачилардан номзод Дональд Трампнинг турли миллат ва элатларга нисбатан изҳор этаётган адоватли позицияларини ёритишда давом этмоқда. «Кристиан Сайенс Монитор» газетасига кўра, Дональд Трамп қочоқлар, мусулмонлар ва арабларни масхара қилгандан кейин, бу сафар африкаликларга ҳужум қилди. У африкаликларни яна юз йил мустамлака қилиш кераклигини айтиб, бундай деди: «Чунки бу дангаса, тентак, ебтўймас, шаҳватпараст, зўравонлар на етакчиликни билишади ва на мустақилликни».
Руандада чиқадиган «New Times» газетасига кўра, Трампнинг бу гаплари ядровий қуролга эга бўлган Америкадек буюк давлат президентлигига кўз олайтираётган кимсанинг ирқчилик қарашларини фош қилмоқда. Шунингдек, газета эртага Трамп ҳокимиятга келадиган бўлса, Американинг Африкага нисбатан қўллайдиган сиёсатини савол остига олади. Newsweek «Умумий мистик ахлоққа қайтиш» номли мақолада Ёзувчи Славой Жижекнинг гапларини келтирди. Жижекга кўра, Америкадаги барча жамият қатламларида мана шундай мистик қарашлар ҳукмрон бўлиб, Трампнинг тап тортмай айтган бу гапларини бугун турли савиядаги қолган номзодлар ҳам – у каби журъат билан бўлмаса-да – гапириши мумкин. Ёзувчи Америка жамиятида юз бераётган ахлоқий нормалар бузилганини таъкидлар экан, бундан ўн беш-йигирма йил муқаддам омма олдида очиқчасига айтилиши мумкин бўлмаган гаплар, бугунга келиб очиқ-ошкор гапириладиган, уни ҳеч ким қайтармайдиган ёки айбламайдиган бўлиб қолганини таъкидлади. (Ал-Жазира нет).
Роя газетасининг 2016 йил 17 феврал чоршанба кунги 65-сонидан