Сисий: «Терроризм» қудратини синдирдик, бироқ катта муаммоларга ҳамон дуч келмоқдамиз

558
0

Сисий: «Терроризм» қудратини синдирдик, бироқ катта муаммоларга ҳамон дуч келмоқдамиз

Ўтган шанба Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий парламентда чиқиш қилиб, Миср кишини ташвишга солувчи катта муаммоларга дуч келаётганини айтди. Лекин бунинг муқобилида, Миср терроризм қудратини синдиришга ва мислсиз ютуқларга эришишга муваффақ бўлганини ҳам таъкидлади. Парламентдан мисрликларга мурожаат қилиб, «Ватанимиз дуч келаётган муаммолардан хавотирланиш ва қўрқувга тушиш турган гап. Бироқ мисли кўрилмаган ютуқлар кўлами эса орзу-умидни муқаррар ва миллий бурчга айлантириб қўйди», деди. Сисийга кўра, Миср «бутун юртни бошбошдоқлик ва тартибсизликка гирифтор қиладиган» қақшатқич террорга юз тутди. Иқтисод ҳақида сўз юритар экан, ўзи ҳокимиятга келган пайтда бошлаган улкан лойиҳалари ҳақида сўзлади. Бироқ унинг айтишича, бу лойиҳа натижалари рўёбга чиқиши учун вақт керак. (Ҳурра сайти).

Роя газетаси шарҳи:

Ҳеч шубҳа йўқки, Сисий ҳар бир мухолифига қарши курашишда ҳамда халқнинг унинг сиёсатига қарши ҳаракатга келишини олдини олишда терроризмга қарши курашдан қурол сифатида фойдаланмоқда. У америкалик хўжайинларининг минтақада олиб бораётган сиёсатларига эргашиб шундай қилмоқда. Мағлубиятларни ютуқ қилиб кўрсатаётган, юрт бойликларини талон-тарож қилиб, фуқарони қашшоққа айлантириш сиёсатини буюк лойиҳа, деб атаётган исломий юртлардаги бошқа ҳукмдорлар қатори, Сисий ҳам иқтисодий вазиятнинг яхшиланиб бораётгани, ўзининг «уддабурон» сиёсати самаралари вақт ўтиб кўринажаги ҳақида гап сотмоқда!! Ҳаммага маълумки, бу кимса ҳокимиятдалик пайтида одамлар хавфсизликдан умид уздилар, унинг полициячиликка асосланган сиёсати натижасида жамиятда қўрқув-хавотир ҳукм сурмоқда, давлат бюджетидаги камомад ортгандан ортиб кетди, иқтисод вайрон бўлди, ишсизлик даражаси ошди. Шунингдек, бу кимса Эфиопия учун Миср ва Судан аҳли зарарига Нил сувларидан воз кечди… Аллоҳнинг динига журъат қилишдан тап тортмайдиган Миср ҳукмдорлари ва уларнинг жарчилари сони ортиб кетди, Ғазо аҳлига қарши уруш кўлами ҳам, яҳудийлар давлати билан келишиш даражаси ҳам, Америка сиёсатига тиз чўкиш ҳам… баттар ортди. Шуларнинг ҳаммасидан кейин яна у юзсизларча ютуқлар ҳақида гапирмоқда!!

Роя газетасининг 2016 йил 17 феврал чоршанба кунги 65-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here