Женева-3 музокаралари нега кечиктирилди

639
0

 Стефан де Мистура 5 февралда Женевадаги Сурия музокаралари 25 февралгача кечиктирилишини эълон қилди. У бу «вақтинчалик пауза» эканини кўрсатиб ўтар экан «Бу ерда БМТ музокараларни бошлашни талаб қилган давлатлар томонидан қилиниши керак бўлган иш борлигини» айтди. Шундан кейин де Мистура Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан ёпиқ мажлисда учрашди. Учрашув чоғида де Мистура Женевада Сурияда тинчлик сўзлашувларининг тўхтаб қолганини эълон қилиш сабабларини шарҳлаб берди. Франциянинг БМТдаги вакили ёпиқ мажлис тугаганидан кейин «БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стефан де Мистура жума куни Хавфсизлик Кенгашига Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия режимининг ваҳшийлиги Женева музокараларининг тўхтаб қолишига сабаб бўлганини маълум қилди» деди.

Лекин Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин француз ҳамкасби айтган сўзларнинг барчасини инкор қилди. Чуркин де Мистуранинг Россияни Женева-3 сўзлашувларини бузиш билан айблаганини инкор қилиб: «Йўқ, бизга де Мистура буни хабар қилгани йўқ, унга у айтмаган сўзларни нисбат бермаслигимиз керак» деди. Унинг айтишича бу ерда Россия «шу ойнинг 25 ида музокаралар янгидан бошланган пайтда музокаралар столига ташлашга» тайёр турган янги фикрлар бор. Ана шу фикрлар орасида – деди у – «ўт очишни тўхтатиш фикри ҳам бор, лекин мен музокаралар аввало ўт очишни тўхтатишни қаттиқ туриб талаб қилиш сабабли кечикиши мумкин деб биламан».

Америка ташқи ишлар вазирлиги эса ўз баёнотида Керри Сурия ҳукуматини ва бу ҳукуматни қўллаб-қувватлаётганларни Хавфсизлик Кенгаши қарорларига мувофиқ оппозиция назоратидаги минтақаларни, хусусан Ҳалабдаги минтақаларни бомбардимон қилишни ҳамда тинч фуқароларни қамал қилишни тўхтатишга чақирганини билдирди. Керри «Улар ҳозирги мажбуриятларга вафо қилишлари ва ўзларининг Сурия кризисини тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлаш ниятида эканликларига халқаро ҳамжамиятни қайта ишонтиришлари лозим эди» деди. У Қўшма Штатлар тинчлик сўзлашувларининг шу ойда, кейинроқ вақтда қайта бошланишига интилаётганини қўшимча қилди.

Америка ташқи ишлар вазирлигининг рус амалиётларини музокаралар тўхтаб қолишининг сабаби сифатида кўрсатиб ўтиб эълон қилинган позициясига бутунлай тескари ўлароқ Британиянинг «Middle East Eye» сайти тайёрлаган бир ҳисоботда қуйидагилар келган: «Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Сурияда инсонпарварлик ёрдамлари соҳасида фаолият олиб бораётган икки фаола аёлга бу мамлакат яна уч ой бомбардимон қилишларни кутиши кераклигини, бу бомбардимонлар оппозицияни «йўқ қилиши»ни айтган. У буни Лондонда донорлар конференциясидан ташқарида ўтказган суҳбат чоғида айтган». Ёрдам кўрсатиш соҳасида иш олиб борувчи бир фаола аёлнинг «Middle East Eye» сайтига айтишича – бу аёл ўзи ишлаётган ташкилотни ҳимоя қилиш учун ўз исмини айтмасликни талаб қилди – Керри сўзма-сўз бундай деган: «Мени айбламанглар – бориб оппозицияни айбланглар»… Ўша икки фаола аёлнинг айтишича, Керри уларга уч ой бомбардимон давом этишини кутишлари кераклигини, бу бомбардимонлар чоғида «оппозиция бутунлай йўқ қилинишини» айтган.

Бу Керрининг оппозицияга таҳдидлар йўллаётган ягона позицияси эмас. Чунки бундан олдин ҳам, Риёз бошчилигидаги оппозициянинг музокара олиб борувчи делегациясининг Женевага боришидан сал олдин Сурия оппозицияси коалициясининг Париждаги «элчиси» Мунзир Махус Керрининг оппозиция музокара олий кенгаши раиси Риёз Ҳижоб билан Риёзда учрашиши чоғида «Улар Женевага ўзларига қўйилган шартлар доирасида боришлари лозим, акс ҳолда улар ўз иттифоқчилари қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлишади» деб айтганини маълум қилди.

Керри шу билангина кифояланмади. Чунки «Арабий Жадид» сайти 2016 йил 24 январда Сурия оппозициясидаги бир юқори мансабли манбанинг сўзларини келтирди. У Жон Керрининг Риёз Ҳижоб билан Риёзда бўлган учрашувини «фалокатли ва жуда ёмон» деб атади. Ўша манба «Арабий Жадид»га «Керри ўзи билан Россия ва Эроннинг очиқ ноталарини олиб келди, у агар оппозиция бу ноталардаги нарсаларга амал қилмаса ёмон бўлишини айтиб таҳдид қилди» деб маълум қилди. Ўз исмини айтишни истамаган ўша манба «Керри Женевада олиб бориладиган нарсалар музокаралар эмас, сўзлашувлар эканини, бу сўзлашувлар ўтиш даври бошқарув кенгаши тузилишига эмас, «миллий бирлик ҳукумати» тузилишига олиб боришини айтди» деди. Манба қўшимча қилиб «Америка ташқи ишлар вазири кенгаш делегациясига БМТ вакили де Мистуранинг оппозиция делегациясини тузиш ва бу делегацияга маслаҳатчиларни тайинлашда аралашишга ҳаққи борлигини айтди ва Керри оппозиция Женева учрашувларига боришдан олдин талаб қилаётган маҳбусларни озод қилиш, қамалдаги шаҳарлардан қамални олиб ташлаш, тинч фуқаролар устига бомбалар ташлашни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини киритиш каби ва бошқа ишончни пайдо қилувчи тадбир-чоралар Женевада ўтказиладиган сўзлашувларнинг бир қисми эканини ҳам айтди» деди. Манба шунингдек «Керри учрашув чоғида Башар Асаднинг кейинчалик ўтказиладиган президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатишга ҳаққи борлигини таъкидлади» деб кўрсатиб ҳам ўтди.

Демак Америка ташқи ишлар вазирлигининг Керри Риёз Ҳижобга ва унинг шерикларига очиқ билдирган ҳақиқий позицияси режим ва Эрон ҳамда Эроннинг қуролли тўдалари русларнинг ёрдамида амалга ошираётган ҳарбий амалиётлар Америка розилиги билан, балки Америка истаги бўйича олиб борилаётганини англатади. Ҳатто Хавфсизлик Кенгашининг Сурияда ўтиш даври бошқарув кенгаши бўлишини кўрсатган қарорини ҳам Америка истамайдиган бўлиб қолди. Аксинча Америка бу қарорни «миллий бирлик ҳукумати» деган ғояга алмаштирди. Булар Америка музокаралар бошланишидан олдин музокара олиб борувчи делегацияга очиқдан-очиқ буюраётган нарсалардир. Бу буйруқлар билан бир вақтда Сурия режими делегацияси ўзини «йўлбарс» қилиб кўрсатмоқда. У делегациянинг бориш ва келишида «оташин» баёнотларни бериб ён беришларга тайёр эмаслиги тўғрисида жар солмоқда. Америка агар истаганида эди режим делегациясининг бу жар солишлари албатта ўзгарган бўлар ва учрашувларни осонлаштириш учун қайсидир даражада юмшоқлик кўрсатган бўларди. Лекин Америка бундай қилмади. Гарчи Америка Женева-3 ни шошилинч уюштирган бўлса-да ва Америкада музокараларни давом эттириш истаги кўринган ва Хавфсизлик Кенгашининг Сурияда сиёсий ечим бўйича ҳаракат қилиш вақтини белгилаб қўйган қарори бўйича натижаларга эришиш истаги кўринган бўлса-да, лекин Женева сўзлашувлари билан бир вақтда бўлган ишлар, бу сўзлашувлардан олдин Американинг жар солиши оҳанги ўзгариб қолгани, Американинг Сурия режимига нисбатан тутган ҳақиқий позицияси очиқ-ошкор кўриниб қолгани ҳамда Керрининг дипломатик мазмундан чиқиб кетган гаплари, сўзлашувлар билан бир вақтга тўғри келган ва Сурия режими баъзи фронтларда олдинга силжишга эришган жадал ҳарбий ҳужум, буларнинг барчаси Америка музокараларнинг тез боришини истамаётганини кўрсатиб турибди. Америка музокараларнинг узилиб қолиши режим русларнинг ёрдами ва қўллови билан қўлга киритиши мумкин бўлган ҳарбий ғалабалар билан бир вақтда бўлишини истамоқда. Чунки шунда Америка ўзи истаган ечимни тиқиштира олади, бу ечим ёрдамида малай режимни сақлаб қола олади ва қўзғолонни заифлаштиради ёки уни «Сурия федерацияси» дея номланган жойдан ташқарида қамал қилади.

«Лион 2 университети»даги тадқиқотлар директори ва иштирокчиси, Вашингтон институтининг фахрий аъзоси Фабрис Баланш қуйидагиларни айтади: «Москва стратегияси асосан қуйидаги уч мақсадни кўзлайди: биринчиси, алавийлар назоратидаги соҳил бўйи минтақаларни ҳимоя қилиш – Россия бу минтақаларда ўзининг логистик (ортдан туриб ёрдам кўрсатувчи) базаларини жойлаштирган – иккинчиси, Асад позициясини кучайтириш ва исёнчиларни йирик шаҳарлар: Ҳимс, Ҳама, Лозиқия, Ҳалаб, Дамашқдан йироққа улоқтириб ташлаш, учинчиси исёнчиларга хориждан келаётган ёрдамлар линияларини узиб қўйиш. Аввалги икки мақсадга катта даражада эришилди, чунки русларнинг ҳарбий базаларига таҳдид солиши мумкин бўлган Лозиқия ва Тартусга ҳужумлар юз бермай қўйди. Ҳеч қайси йирик шаҳар исёнчилар назорати остига тушмай ҳам қўйди. Аксинча ҳар қандай ёрдам келишидан умидини узган исёнчилар декабрда Ҳимсдаги Ваър (Ваер) маҳалласини ташлаб чиқишди. Ҳозир эса ёрдам йўли узиб қўйилгач учинчи масадга эришиш сари йўлнинг ярмига етиб келинди. Шунинг учун Россия ва унинг иттифоқчилари ўз мақсадларига эришишга қодирдек кўринмоқда. Чунки Асад аскарларидаги башарий куч заифлиги ўрнини ҳаводаги тўла устунлик ва шиа отрядларининг қўллаб-қувватлаши тўлғазмоқда».

Баланш Москва стратегияси деб атаётган бу стратегия Америка Сурияда Россия ёрдамида эришмоқчи бўлаётган мақсадлардир. Бу мақсадларга тўла эришилса Америка қўзғолонни қамал қилган ва уни режимга кучли таъсир қилишдан йироқлатиб бурчакка қисиб қўйган бўлади ҳамда жангни яна «терроризмга қарши уруш» деган нарсага йўналтиради.

Ҳеч шубҳасиз Америка Суриядаги режимнинг ҳақиқий таянчи эканлиги шундоқ кўриниб қолди. Американинг ўз малайи Башарни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётгани, заифҳол одамларни, аёлларни, болаларни қирғин қилишни қўзғолонни йўқ қилиш воситаси қилиб олаётган шу Америка эканлиги шундоқ кўриниб қолди. Барча жиноятларни қилаётган шу Америкадир. Шунга қарамай баъзи бир кимса Американинг бу позициясини ўз кўзи билан кўриб турса ҳам, фактлар шундоқ кўриниб турса ҳам унинг Америка «арқони»га ва унинг малайлари «арқони»га маҳкам ёпишаётганини, унинг ёлғон ваъдаларига лаққа тушаётганини, Аллоҳнинг метин арқонига ёпишишни тарк қилаётганини, Америка арқонини ва Умматдаги нуфузини бутунлай узиб ташлашга ҳаракат қилаётган холис кишилар томонига ўтмаётганини кўриб турибмиз! Ундан бошқа кимсанинг аҳволи ҳам унинг аҳволига яқин эканини кўриб турибмиз. Бундай кимса ўз ишини ҳалигача узил-кесил ҳал қилмай ўз позициясида иккиланиб турибди, ҳали бу арқонга ёпишса, ҳали бунисини тарк қилмоқда. У агар Америка ва унинг малайлари томонида бўлмаса баъзи ёмон оқибатлар бўлишини айтиб шайтон уни тинимсиз васваса қилмоқда!

Ўша кимсаларнинг қўрқоқлигига ва анави кимсаларнинг иккиланишига қарамай Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси урватул вусқо (мустаҳкам арқон)га ва У Зотнинг метин арқонига маҳкам ёпишувчилар учун албатта рўёбга чиқади. Бунда ҳеч шубҳа йўқ.

«Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас барча куч-қудрат Аллоҳникидир.(Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига)кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни беҳуда кетур)»  [Фотир 10]

Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here