Россия ҳозирги иқтисодий ҳолатида келишувдаги йирик лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таъминлай олмаслигини бўйнига олганидан сўнг Қирғизистон ҳукумати 31 декабр куни Қамбарота -1 ва Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича Россия билан эришилган келишувни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ва ГЭСларни қурилишига сарфланган 37 миллион долларни Россияга қайтариб бериш лозимлигини билдирган эди.
Бу пулини эса ҳукумат кейинчалик шу лойиҳа учун топиладиган янги инвестор зиммасига юклаб, у орқали қарздан холос бўлишни ният қилган эди. Қарзни қайтаришдан олдин уни сарфланган ўрни ва миқдорини аниқлаш мақсадида парламент депутатлардан иборат комиссия тузган ва бажарилган иш кўламини аниқлашни топширган эди. Норинда бўлиб, ГЭСларга сарфланган материаллар, кўрсатилган хизматлар билан танишиб қайтган депутатлар Норин ГЭСларини қуришда 37 миллион доллар сарфлангани айтилган бўлсада, бироқ бу сумма бажарилган ишларга нисбатан жуда кўп эканини билдиришмоқда.
Бу орада ҳукумат ҳам чиқимларни аниқлаш мақсадида махкамалараро комиссия тузишга ҳаракатни бошлаб юборди. Бунга қадар Россиянинг “Русгидро” ишхонаси Норинда ГЭсларни барпо этиш учун 37 миллион доллар сарфлагани ва буни қирғиз томони тўлаб бериши кераклиги айтилган эди.
Жогорку Кенешда ГЭСларни қуришга сарфланган маблағни аниқлаш мақсадида парламент депутатларидан иборат комиссиянинг биринчи йиғилишида бир қанча шубҳали рақамлар келтириб ўтилди. Комиссия раиси “Ата Мекен” фракцияси депутати Алмамбет Шиқмаматов “Юқори Норин ГЭС”лари ишхонасининг расмий сайтида 7 миллион долларлик иш тўғрисида ҳисобот борлиги, қуришга сарфланган материаллар, кўрсатилган хизматларни аниқлаштирилганда эса кўрсатилган рақамлар икки-уч баробар юқори кўрсатилгани аниқланганини айтиб ўтди.
“Кичик ишлаб чиқарувчи бетон заводини қуришга 75 минг доллар сарфланипти. Бироқ улар документда 500 минг доллар деб кўрсатишган. Кўпирик қуришга 500 минг доллар сарфланди деб кўрсатилган. Биз сайтларни кўриб чиқиб, улардаги маълумотлар бўйича кўпирик қуриш бундан икки-уч баробар арзонга тушишини аниқладик. Қурилаётган ГЭсларни барпо этишда, экологияга етадиган зарарни аниқлаш учун тендер эълон қилишган. Тендерда ютиб чиққан хусусий лабораторияга 200 минг доллар тўланган. Мен у қандай лаборатория эканлиги, нимага хизматини 200 минг долларга баҳолаганини тушина олмай турибман. Менинг фикримча уни мутахассислар минг доллар ҳақ олиб ҳам аниқлаб бериши мумкин”, – деди Шиқмаматов.
Шиқмаматовнинг маълумотига кўра, бундан ташқари қўриқлаш агентлигига 200 минг доллар, реклама учун 50 минг долларга яқин, 10 дона юк машинасини сотиб олишга 1 миллион доллар сарфланган.
Туркистон:
Салтанат умматнинг (халқнинг) қўлида. У ўзининг ичидан энг лойиқ деб билган одамига уни сайлов йўли билан топширади. Пайғамбаримиз САВ “сизлар қандай бўлсаларинг, устиларингизга шундай ҳокимлар келади” деганлар. Яъни фуқороларнинг умумий дунёқарашлари ва дастурлари қандай бўлса, ўзларига ўхшаган дунёқарашдаги энг илғорлари ичидан бир одамни ўзлари учун етакчи қилиб олишади.
Лекин, ҳар қандай уммат, ўзлари танлаган салоҳият эгаларидан фақат бир нарсани талаб қилади, фуқоролар ҳукуматлардан ўзларининг ҳар бир манфаатларини ҳимоя қилиб беришларини ва шу ишда хиёнатсиз ва холислик билан фидоийлик кўрсатишларини хоҳлашади. Етакчилар ҳам умматдан салоҳият сўраётган вақтларида, ўзларини худди шундай фидоийлардан қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Юқорида, Қирғиз ҳукумати учун ваъда қилган фидоийликларини кўрсатиш вақти келди. Улар фуқороларининг мулкларини руслардан ҳимоя қила олишмади. Газ, нефть ва бошқа жуда кўп тармоқларни уларга тортиқ қилиб юборишди. Умматнинг мулкини талон тарож қилиб юборишди. Шу ишларни амалга оширишмаса, улар фақат ўз креслоларидан айрилишлари мумкин эди халос. Лекин ҳокимлар, оч яланғоч Қирғиз фуқоролари учун баъзида арзимаган бир неча минг сом садақа қилганлари билан мақтанишади. Руслар эса, миллионлаган доллaр пулларимизни олиб чиқиб кетишларидан ташқари, юқоридагидек яна бўйниларимизга қарзлар илиб қўйишга ҳаракат қилишаяпти.
Ҳукумат, ўз заифлигини яшириш мақсадида диний қатлам вакиллари билан ва унинг бу қилмишларини фош қила оладиган сиёсий мухолиф кучлар билан курашишни давом эттиряпти. Муаммонинг Қирғиз эли учун манфаатли ечимлари уни қизиқтирмаяпти. Етакчилар бу вазиятдаги ўзларининг нотўғри иштирокларини яширишга ҳаракат қилишади. Энди комиссиялар ва жиноятчи ҳукумат вакиллари ўрталарида савдолашиш кетади.
Россия, Қирғизистон ҳукуматини зиғирча ҳурмат қилмайди. Агар бу 37 миллион афёрасининг ичида қирғиз ҳукумати вакиллари ҳам бўлса, ҳамма айб уларга юклаб юборилади. Россияни эса Қирғизистон нима қила олар эканини энди тамоша қиламиз. Бу русларга бўлган чора тадбирлар, ҳокимиятимизнинг ўз фуқороларига ва уларнинг мулк ва маблағларига бўлган муомилаларини амалда кўрсатиб беради. Ҳокимиятимиз ўз фидоийликларини кўрсатиш ва исботлашлари учун фурсат пайдо бўлди.