АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёзда ўттиз тўрт исломий давлат иштирокида “терроризм”га қарши ташкил этилган Исломий ҳарбий иттифоқни мамнуният билан қабул қилди. Бу ҳақида АҚШ ташқи ишлар вазирлигидан чиқарилган баёнотда маълум қилинди.
АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Жон Кирби кундалик матбуот анжуманида мазкур коалиция ҳақида қўшимча батафсил маълумот олиш зарурлигини таъкидлади. Кирбига кўра, бу иттифоқ АҚШ истагининг айнан ўзнигасидир.
“Бу коалиция биз тарғиб қилаётган йўналиш билан айнан бир хил эканлигига ҳеч шубҳа йўқ. Биз узоқ вақтдан буён минтақадаги мамлакатларнинг терроризмга қарши кураш олиб боришлари зарурлигига тарғиб қилиб келаётган эдик”, деди Кирби.
Исломий ўлкалар раҳбарларининг ташаббуси билан ташкил қилинганлиги айтилаётган ҳарбий иттифоқ билан АҚШ бошчилигида ташкил қилинган коалиция ўртасида алоқа бор ёки йўқлиги ҳақида берилган саволга Кирбий “Аллақачон алоқа ўрнатилган”, дея жавоб берди.
“Бу давлатлар бирлашиб ИШИДга ва минтақадаги террорчи (Исломий) гуруҳларга қарши иттифоқ ташкил қиладиган 65 давлатнинг бир қисмидир”, дея қўшимча қилди у.
Аммо Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятининг изоҳлашича, мазкур иттифоқ Саудия Арабистони ташаббуси билан эмас, балки айнан АҚШнинг кўрсатмаси билан ташкил қилинган. Парда ортига ўтиб олган АҚШ эса ўзининг асл башарасини Ислом Умматидан яширмоқчи.
“Авваламбор бу иттифоққа раҳнамолик қилган Сауд оиласи Американинг малайи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, бу иттифоқни ташкил қилган Сауд оиласи эмас, Америка Қўшма Штатларининг айнан ўзидир. Зеро АҚШ номини ҳам ўзи қўйган, ҳатто қайси давлатлар иштирок этишини ҳам шахсан ўзи белгилаб берган мазкур коалицияни тузиб, сўнгра ўзининг босқинчи ва мустамлакачи юзини Умматдан яширишга ҳаракат қилмоқда. Мусулмонлар ўлкаларининг бир қанча жойларида йиллар давомида террор уюштириб келган АҚШ Исломни терроризм билан тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда ва Исломий ўлкалардаги қўғирчоқ режимларни ҳам шунга тарғиб қилмоқда”, дейилади жумладан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан чиқаилган баёнотда.