Обама Американи терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Ўтган якшанба куни Америка президенти Барак Обама «америкалик» халққа хитоб қилиб, уларни Обама маъмурияти террористик ҳужумлар хавфини камайтириш учун бор кучи билан ҳаракат қилажаги билан хотиржам қилишга ҳаракат қилди. Бундан олдин Калифорния штати Сан-Бернардино шаҳрида эр-хотин томонидан содир этилган ҳужумга Обама терроризмнинг «янги босқичи», деган сифат берар экан, бу «Бегуноҳ инсонларни ўлдиришга қаратилган террористик акт эди», деди.
У – 14 америкаликнинг ҳалок бўлишига, 17 нафарини жороҳатланишига сабаб бўлган Сан-Бернардино ҳужумининг бирорта террористик ташкилотга ёки Исломий Давлат ташкилотига алоқаси борлигига далил йўқ, дея қўшимча қилди. Сўнг Американинг Исломий Давлат ташкилотига қарши кураш стратегиясини очиқлаётиб, «Шундай бўлса-да, бу террористик ҳужумдир. Аммо уни содир этувчилар Ислом номини қора қилиб кўрсатишди», деди. У Ислом сўзини айтаётиб, уни «раҳм-шафқат ва кенгбағирлик дини», деб атади. Сўнг Исломий Давлат ташкилотини ёки унинг юртига озор етказган ҳар қандай террористик ташкилотни йўқ қилишга ваъда берди.
Америка президенти қурбонлар оилаларига ҳамдардлик изҳор этар экан, «Раҳбар ва икки фарзанднинг отаси сифатида Американи терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилиш» унинг бурчи эканини билдирди.
Кейин бундай деди: «Террор хавфи ҳақ, бироқ биз уни албатта мағлуб этамиз. Исломий Давлат ташкилотини ҳам, бизга озор етказувчи ҳар қандай ташкилотни ҳам вайрон қиламиз. Бу сўзларимиз билан ўз қадриятларимиздан узоқлашган бўлмаймиз. Аксинча, заковат, куч-қудрат ва уйғунлик билан қарши кучлар устидан ғалабага эришамиз».
Обама Исломий Давлат ташкилотига қарши бу уруш Сурия ёки Ироққа қуруқлик орқали кириб боришни ҳам, Қўшма Штатлар билан Ислом ўртасида уруш бўлишини ҳам англатмаслигини билдирди.
Кейин «Исломий Давлат ташкилоти на Исломни гавдалантиради ва на мусулмонларни. Зеро, мусулмонлар бу манфур идеологияни рад этадилар», дея қўшимча қилди («Ҳурра» сайти).
Роя газетаси шарҳи:
Америка президенти ўз халқига қилган айни мурожаати билан терроризм таҳдиди деган ғоят хавфли муҳит яратмоқчи бўляпти. Бу билан бутун дунё бўйлаб олиб бораётган сиёсати, яъни фуқароларни қирғин қилиш ва уй-жойлар кулини кўкка совуришга асосланган сиёсати ўз халқи томонидан маъқулланишини истамоқда. Қўшма Штатлар билан Ислом ўртасида уруш йўқ, деган гапи ғирт ёлғон. Чунки Американинг исломий олам бўйлаб олиб бораётган барча сиёсатлари Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафрат сиёсати эканига далолат қилади ҳамда Исломга, унинг аҳкомларига, айниқса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш мафкурасига қарши уруш қилаётганини англатади.
Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан.