Каптагаев: даъват қаттиқ назоратга олиниши керак

580
0

 Сўнги вақтларда айрим кучлар томонидан қирғиз жамоатчилиги ичида Таблиғ жамоасини тақиқлаш керакми ёки йўқми деган мавзуни асосий ўринга олиб чиқиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда. Маълумки, бу кучлар россияпараст жамоат арбоблари ва экспертлардан иборат бўлиб, улар томонидан Таблиғ ҳақида илгари сурилган турли хил фаразлар бу мавзуни янада долзарб бўлишига ўз хиссасини қўшмоқда.

 25 ноябр куни Россиянинг геостратегик тадқиқотлар маркази томонидан Бишкекда уюштирилган давра суҳбатида ҳам асосий мавзу терроризм ва экстремизмга қарши кураш масаласи бўлди. Мазкур давра суҳбатида Геостратегик тадқиқотлар маркази вакили Евгений Редько “Қирғизистон ҳам КХШТга аъзо давлат сифатида Таблиғ жамоасини тақиқлаши керак”лигини Қирғизистон ҳукуматига эслатиб ўтди.

 Мазкур йиғилишдан сўнг айрим амалдорлар томонидан ҳам Таблиғ жамоасига нисбатан салбий фикрларни билдирилмоқда. Шулардан бири Иссиқкўл вилояти губернатори Эмил Каптагаев бўлиб, у даъватчилар қаттиқ назорат остига олиниши кераклигини айтиб чиқди.

 “Даъватни уюштирадиган тизимнинг ўзи ёпиқ. Ўнлаб одамлардан ташкил топган жамоатнинг бошида амир туради. Унинг амири ким эканлиги, уларнинг ҳаёлида нима бор эканлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг ўзи хавфли. Давлат шуни қаттиқ назорат остига олиши керак. Жамоатларни ким бошқариб юради, улар ким билан алоқа қилишади? Ўша алоқа қилиб юрган одамларнинг асосий мақсади, фикри қандай? Шуларнинг бари давлатнинг назорати остида бўлиши керак. Мамлакат, жамият учун хатари бор тизим”, – деди Каптагаев.

 Бошқа эксперт ва сиёсатчилар сингари Эмил каптагаев ҳам ўз фикрини қувватлаш учун Сурияга чиқиб кетганларни мисол сифатида келтирди.

 “Намоз ўқиш керак, иймонли бўлиш керак деп юриб, мана ҳозир Иссиқкўлдан 45 киши Сурияга чиқиб кетгани аниқланди. Шу 45 кишидан 25таси бир оиладан. 80 ёшга чиққан кампир тўрт қизи, куёв болалари, 15 невараси билан олиб чиқиб кетди. Улар ўз-ўзидан кетишгани йўқ. Уларни ҳам кимлардир чақирган, йўлдан урган, яъни даъват қилган. Ҳар хил сўзларни айтиб, миясини айнитиб олиб кетишди. Уларни етаклаганлар ҳам даъват деган нарса билан юришади”, – деди Иссиқкўл вилояти губернатори.

Туркистон:

Қирғизистонда, бирор бир исломий гуруҳ ёки оқимни мисол қилиб олишиб, Исломга қарши кураш бораяпти. Даъват муайян бир гуруҳнинг эмас балки бутун Мусулмонлар учун фарз амали бўлиб ҳисобланади. Лекин куфр ва унинг малайлари бу ҳақиқатни ошкор айта олишмайди. Улар Исломга зид равишда Мусулмонларни “террорист, экстремист, ваҳҳобий, родикал..” каби атамалар билан аташиб, уларнинг ичидаги даъватни фарз деб билиб, имконияти даражасиди шу амални бажариб келаётганларини ажратиб олишмоқчи бўлишади. Улар умматни чалғитиб, Мусулмонларни бир неча, бир бирига адоватли бўлакларга бўлиб юбориш мақсадида, бир томондан юқоридаги каби бузуқ ва бадхулқ хиёнатчи Мусулмонлар воситасида тескари ташвиқод ишларини олиб боришса, иккинчи томондан ўша Мусулмонларнинг номидан ўзлари қўпорув амалиётлари уюштиришади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here