Шариат рухсат берган нарсага, бандадан “ижозат” сўраш шартми?

806
0

Тожикистон ҳукумати қошидаги дин, анъана ва маросимларни тартибга солиш  қумитасида янги қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга биноан, келгусида соқол қўйишни ва Шариатга мувофиқ кийинишни истаган фуқролар ушбу қумитанинг “Рухсатномаси”ни олишлари шарт ҳисобланади. Акс ҳолда бундай ҳужжатга эга бўлмаган одамлар ҳукуматнинг махсус тартибни сақлаш органлари томонидан қўлга олиниб, маҳкамага олиб бориладилар ва мажбуран соқоллари қириб ташланади.

Абдуллоҳ исмли такси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ҳукуматнинг бундан тазйиқлари ҳаддан ошган ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб,  аҳолиси 90 % мусулмонлардан иборат юртнинг бирор урфу одатига мос келмайди. Абдуллоҳ ҳам бу нотўғри сиёсатнинг бир қурбонига айланди. У бошидан кечирган ҳолатларни қуйидагича хотирлайди:

“Бир куни ўз ишим пайидан машина ҳайдаб кетаётсам, тўсатдан ДАН ходимлари мени йўлда тўсишди ва мендан ҳужжат талаб қилишди. Мен бамайлихотир ҳужжатларимни кўрсатдим ва асло бир хавотирга ўринли сабаб тополмадим, чунки ҳужжатларим жойида эди, йўл қоидасини ҳам бузмаган эдим. ИИБ ходимлари мендан маҳкамага боришни талаб қилишди, аммо сабабини айтишмади. Мен ҳайдовчилик хусусида бирор муаммо борга ўхшайди деган гумонда уларнинг ортидан эргашдим. Маҳкамага боргач ҳайратда қолдим, мени у ерда бирор бошлиқ эмас … балки сартарош кутиб турарди. Хуллас, соқолимни қиришди ва “қумитадан ижозатноманг йўқ экан, бундан буёғига ўзинга ҳушёр бўл, рухсатсиз соқол қўйма , акс ҳолда жавобгарликка  тортиласан” дея таҳдид қилиб  қўйиб юборишди.

Абдуллоҳнинг айтишича, соқол билан курашиш ўрнига расмий ҳукумат ҳам ва маросимларни тартибга солиш қумитаси ҳам мамлакатдаги тобора томир отиб бораётган хурофотларга, динимизга ёт бидъатларга қарши курашса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки бу каби қонунлар кўпроқ Тожикистонинг шимол қисмида жойлашган Суғд вилоятида кескин тарзда жорий этилган. Бу минтақа икки қўшни давлат – Ўзбекистон ва Қирғизистон – билан чагарадош ҳисобланади. Аҳолиси Жануб қисмига нисбатан табиатан мафкуравий жиҳатдан ўйғоқдир. Айнан шу минтақада исломий гуруҳга аъзо ёшлар кўп кузатилган. Бундан ташқари масжидларни истироҳатгоҳларга айлантириш сиёсати, ҳижобга қарши тазйиқ ва исломий исмларга нисбатан ҳукуматнинг эътирози ҳам айнан шу минтақада кўпроқ кучга кирган.

Давлатни бир катта оилага ўхшатиш мумкин. Агар оилангизда Шариатга бир кун риоя қилинмаса,  тартиб- қоида  бузилади. Турмуш мувозанати ўзгаради, оиладан осоишталик  йўқолади. Демак жамиятни ҳам фақат Дин тартибга солади. Аллоҳнинг наздида эса энг мақбул дин Исломдир. Исломдан ўзга ҳар қандай ботил сиёсатлар одамларнинг ҳаёт тарзини янада чигаллаштиради. Ислом дини бир бутун бино бўлса, Шаръий ҳукмлар шу бинонинг пойдевори, устуни ва ғиштлари ҳисобланади, уларсиз  бино тик турмайди.  Шунга бинан айтиш жоизки, Шаръий ҳукмларнинг бирортасига нисбатан лоқайдлик қилинса, комил Динимизга катта зарар етади. Тожикистон президенти ўз нафсига қул бўлиб, аввал исломий ҳизбларга қарши курашди, масжидларни бузди, юрт бойликларини толон торож қилишликлари учун мушрику насороларга кенг эшик очиб берди. Эндиликда диний муқаддасотларимизга қарши аёвсиз курашмоқда. Ҳолбуки уни ҳам Аллоҳ мусулмон қилиб яратган, динни ҳимоя қилиш, унга хизмат қилиш унинг ҳам  бурчи ҳисобланади. Аммо Эмомали Раҳмон ва унинг югурдаклари бандалик вазифаларини унутишиб,  ҳавойи нафсларига буткул қул бўлишди.

Аллоҳ  Таоло айтади :

“Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга алмаштириб,  ( инсонларни ) Унинг йўлидан (яъни динидан) тўсдилар. Дарҳақиқат, улар энг ёмон ишни қилгувчи бўлдилар. Улар  бирон мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Улар тажовузкор кимсалардир”.  [Тавба 9: 10  ]

  Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here