Россиянинг Су-24 ҳарбий бомбардимончи самолёти Туркия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли F-16 қирувчи самолёти томонидан 24 ноябр куни уриб туширилиши оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланиб қолди. Мазкур ходисага муносабат билдирган Россия президенти Владимир Путин буни “орқадан урилган зарба”, деб атаб, бунинг оқибатлари “жиддий” бўлишидан Туркияни огоҳлантириб ўтган бўлса, 25 ноябр куни журналистлар билан бўлган учрашув чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, “Бу ҳужумнинг беҳосдан қилинганига шубҳаларимиз бор, бу олдиндан режалаштирилган провокацияга ўхшаяпти”, – деди.
“Мен ҳозиргина Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғли билан телефон орқали суҳбатлашдим. Биз турк томонининг юқори даражада ойдинлик киритишини кеча кутган эдик, аммо ҳечдан кўра кеч яхши”, – деди вазир бугунги телефон қўнғироғидан сўнг берган баёнотида.
Лавровнинг сўзларига кўра, Туркия ТИВ раҳбари Россия томонига ҳамдардлигини билдириб, бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан афсусдан эканини айтган, бироқ бир вақтнинг ўзида Туркия ҲҲК ҳаракатларини ёқлаб чиққан.
Бундан ташқари Сергей Лавров, “Туркия билан урушмоқчи эмасмиз, турк халқига муносабатимиз ўзгаргани йўқ. Турия раҳбариятигагина саволларимиз бор”, деб баёнот берди.