Муаммо танқидий баёнотлар билан ҳал қилинмайди

492
0

Суриянинг Туркия чегараларига яқин ерда жойлашган “Туркман тоғи” минтақасида бир неча кундан буён мусулмонларга нисбатан қирғинлар амалга оширилмоқда. Эрон кучлари ва Асад армияси минтақани қуруқликдан ҳужумга тутаётган бўлса, уларга йўлак очиш учун Россия кучлари ҳаводан бомбаламоқда. Ўттиздан ортиқ қишлоқни ўз ичига олган ва юз мингга яқин мусулмонлар яшайдиган минтақада қатлиом амалга оширилмоқда.

Туркияга яқин минтақанинг Россия тарафидан бамбардимон қилиниши одатий ҳол эмас. Шунинг учун Туркия ҳукумати бу ҳодисага ўз муносабатини билдира бошлади. Туркия ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, рус элчиси вазирлик биносига чақирилиб, ундан ҳужумни тўхтатиш талаб қилинган.

“Туркия ташқи ишлар вазирининг кўрсатмасига биноан Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карлов вазирликка чақирилиб, Россиянинг бу ҳужумлари террорга қарши кураш эмас, балки тинч фуқаролар устидан бомба ёғдириш эканлигини ва бу жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги урғуланди. Россиядан дарҳол ҳарбий амалиётни тўхтатиш талабимиз борлиги билдирилди”, дейилади баёнотда.

Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли эса Россиянинг ҳужумларини танқид қилар экан, бунинг оқибатида янги қочқинлар оқими пайдо бўлишидан огоҳлантирди.

“Биринчидан, тинч фуқароларга қарши амалга оширилган ҳар қандай ҳужумларга қаршимиз. Иккинчидан, чегараларимизда қочқинларнинг янги тўлқини юзага келишига сабаб бўладиган ҳужумларга эса умуман қаршимиз. Учинчидан, бир неча асрлардан буён Байирбужакда яшаб келаётган туркманлар бошқа сурияликлар каби биродарларимиздир. Уларга қаратилган ҳужумларни қаттиқ танқид қиламиз ва ҳар кимни бу борада эътиборли бўлишга даъват қиламиз. Террорга қарши курашяпмиз, деган даъво билан у ердаги туркман, араб ва курт биродарларимизга нисбатан амалга оширилган қатлиомларга ҳеч ким қонуний тус бера олмайди. Агар янги бир қочқинлар оқими пайдо бўлса, бу масалага алоқадор бўлган ҳар ким бундан жавобгар бўлади”, деди Довутўғли.

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор мазкур қатлиомлар ва унга қарши қилинган танқидларга нисбатан шундай муносабат билдирди:

“Туркман қишлоқлардаги биродарларимиз бу қатлиомлардан қочиб бизнинг тупроқларимизга бошпана излаб келишса, бу – мусулмон сифатида – биз учун муаммо эмас. Бундан ҳеч ташвишланманг. Туркия халқи бу биродарларимизни ҳам бағрига оладиган даражада меҳмондўстдир. Ҳақиқий муаммо Россиянинг бамбардимони ва режим кучлари билан Эрон армиясининг ҳужумлари қаршисида ёрдамсиз қолган мусулмонларнинг қатл қилинишидир. Ҳақиқий муаммо Россия ва Эронга ҳаддини билдириб қўйилмаётганидир. Ҳақиқий муаммо чегарамизгача етиб келган қотил режимнинг такаббурлигига чек қўйилмаётганидир. Бу муаммо танқидий баёнотлар билан ҳал қилинмайди. Қотил Россия ва Эрон танқидий баёнотларни тушунмайди, бу баёнотларга эътибор ҳам бермайди. Уларнинг Террорга қарши кураш баҳонасида қатлиомларни амалга ошириши янгилик эмас. Аллоҳ учун мусулмонларга хотиржамлик келтирадиган, кофир Россия ва ҳамтовоқларини қўрқувга соладиган, золим режимга ҳаддини билдириб қўядиган амалий қадам ташланг. Мусулмонларни қатл қилаётган Эронга шундай нота юборингки, хиёнатидан воз кечсин. Туркман тоғига ҳам ва бошқа минтақаларга ҳам ёрдам қўлини чўзинг. Зеро улар шакар ва нонга эмас, Туркиянинг кучи ва ҳарбийларига муҳтождир”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here