Инсонларни аёвсиз қирғин қилганлар ана ўшаларнинг ўзларидир

556
0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон G20 саммити сўнгида ташкил қилинган муштарак матбуот анжуманида АҚШ президенти Барак Обама билан биргаликда баёнот берди. Эрдуғон ўз баёнотида “терроризм”га қарши қатъият билан кураш олиб борилишини таъкидлади.

“Дунёдаги халқаро терроризмга бизнинг муносабатимиз жуда аниқ ва қатъийдир. Аниқ ишонч билан айтаманки, унга керакли жавоб берилади”, “Жаноб Барак билан Сурияда ИШИДга қарши кураш устида гаплашиб олдик. Коалиция кучлари борасида ҳам бундан буёғига ташланадиган қадамлар ҳақида гаплашиб олишга фурсат топдик. Стротегик ҳамкорлар сифатида келажакда дунё тинчлигига ҳисса қўшиш учун ҳамжиҳатлигимизни қатъият билан давом эттирамиз”, деди Туркия президенти.

Айни пайтда Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилоятининг матбуот бўлими ҳам G-20 саммити ҳақида баёнот чиқарди. Баёнотда ҳақиқий террористлар кимлар эканлиги очиб ташланди.

“Париж ҳодисаси ортидан Франциянинг Сурияда маъсум мусулмонларни ва ёш болаларни қатл қилиши одатий ҳол сифатида қабул қилинди”, “G20 давлатлари ўзларича, “террор” ҳақида оғиз кўпиртиришмоқда, аммо “террористлар” деб аталаётган халқларнинг ўлкаларини ишғол қилганлар, мол-мулкларини талон тарож қилганлар, ундан сўнгра инсонларни аёвсиз қирғин қилганлар ана ўшаларнинг ўзларидир. Саммитда Сурия масаласи муҳокама қилинди. Аммо юз минглаган мусулмонларни қатл этган террорчи Башар Асадни қўллаб қувватлаганлар ҳам яна ўшалар. Қотил режимни дастаклаб, Сурия инқилобини мусулмонлардан ўзлари тарафга буриб олмоқчи бўлганлар ҳам G20 давлатларидир” дейилади жумладан Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилоятининг матбуот бўлими тарафидан чиқарилган баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here