Россия хавфсизлик хизмати 31 октябр куни Мисрда Россия самолёти “террорчилик акти” оқибатида қулаганини расман тасдиқлаганидан бир кун ўтиб, 18 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Россия федерациясининг прокуратуралари, Марказий банк, маҳаллий ҳукумат ва бошқа давлат маҳкамалари террорчи ташкилотлар ва экстремистик фаолиятга алоқаси бор деб гумон қилинган шахслар бўйича маълумотларни янги тузилган комиссияга топшириб туришлари шарт.
Янги тузилган комиссия эса “террорчилик фаолиятига алоқаси бор деб гумон қилинишига етарлича асослар мавжуд бўлган” ташкилот ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлди.
Бундан ташқари комиссияга юқорида санаб ўтилган идораларнинг барчасидан, шунингдек, хорижий давлатлар “ваколатли идораларидан” ахборот ва зарур материалларни талаб қилиш ҳуқуқи берилди.
Туркистон:
Бу каби иқтисодий назорат комиссиялари Россиянинг инқирозини янада тезлатиш учун ҳисса қўшади. Чунки бу комиссия, Путиннинг режими учу, ўзларига ноқулай компаниялар ва корхоналарга қаттиқ зарба бериш қуроли бўлиб хизмат қилади. Бу комиссия, Россиядаги инвестиция муҳитини ва қўшма корхоналар гарови бўлган осоишталик муҳитларни бузиб юборади. Россия, иқтисодий ишлаб чиқариш ва савдо сотиқ қилиш учун энг ишончсиз мамлакатлар сафидан ўрин олади. Лекин бу иқтисодий комиссия, Путиннинг режими учун кераксиз ва ноқулай ташкилотларни бартараф қилиб олиш учун шароит яратади ва вазиятдан фойдаланиб, ўзларининг позицияларини мустаҳкамлаб олишларига кенг имконият беради.
Мисрда портлатиб юборилган самолётдаги ва Франциядаги қириб юборилган бир неча юзлаган одамларнинг ўлими бежиз кетиши мумкин эмас. Уларни қурбон қилиш ортидан, ҳатто бу қурбонликлар амалга оширилишидан олдин, уни амалга оширганликда айбга тортилиши кутулаётган одамлар, уларга қарши олиб бориладиган чора тадбирлар, бу юқоридаги иқтисодий комиссия ва унинг аъзолари рўйхати тузиб бўлинган эди. Фақат буларнинг ҳар бири ўз юртларида амалга олириб келаётган қўпорув амалиётларида бир бирларини айбларини очиб юборишмасликлари учун улар бирлашишди. Ҳатто бу бирлашиш учун Францияда юзлаган инсонларни қириб юбориб бўлса ҳам бирлашишди. Демак Мусулмонларга қарши бирлашиш, ўз фуқороларининг бир неча юзлаганининг умрларидан кўра улар учун муҳимроқ бўлган.
Путин, вазиятдан фойдаланиб, Россияда авторитар режимни кучайтириб олмоқчи. Вазият эса, Путин билан Россиянинг манфаатлари иккига бўлиниб бораётганидан келиб чиққан. Суриядаги уруш Россиянинг эмас Путин режимининг манфаатидир. Фақат ушбу манфаат АҚШнинг манфаати билан ҳозирча паралел келиб қолди. Путин бу вазиятдан келиб чиқиб, Россияни ўзига бўлган боғлиқлик даражасини ошириб олмоқчи. Чунки яқинда Россия уруш гирдобидан чиқа олмайдиган даражада ботқоққа ботади. Путин ўзини хавфсизлиги учун нафақат 224 та фуқоросини, балки бутун Россияни қурбон қилиб юбориши ҳам мумкин. Путин ўшанда ҳам, Россиянинг бу ҳолатига тушиб қолишида Мусулмонларни айблайди.