Таблиғ ҳам тақиқланиш арафасидами?

579
0

 Қирғизистон президенти ҳам, ҳукумати ҳам Қирғизистон “мустақил давлат ва сиёсатини ўз манфаатларидан келиб чиқиб белгилаши”ни тез-тез қайтариб туришни хуш кўришларига қарамай, борган сари Россия хоҳиш истагидан четга чиқа олмайдиган ва қўйилган талабларни сўзсиз бажарадиган бўлиб бормоқда.

 Президент Атамбаев “менга босим ўтказишни фойдаси йўқ, мен етарлича тобланганман” деган бўлишига қарамай, Россия босими остида Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкилотига олиб кирди. Бу ташкилотга аъзоликнинг “фойдаси” бугунги кунда ўз натижасини бериб, Марказий Осиёда энг йирик улгуржи бозорлар бўлган “Дўрдой” ва “Қарасув” бозорларидаги савдо хажми 70-80 фоизга тушиб кетган бўлса, маҳаллий ун заводлари, парандачилик соҳаси инқироз ёқасига келиб қолди… Бу Россия талаби билан қўйилган қадамнинг иқтисод соҳасидаги оддийгина кўриниши.

 Диний соҳада эса Қирғизистон аҳолисининг қарйиб 85 фоизини мусулмонлар ташкил этишига қарамай мактабларда ўқувчи қизларни рўмол ўраши, болаларни эса жума намозига бориши муаммо сифатида кўтарилмоқда. Чунки Россияда ҳам айни масала кўтарилган ва олий суд қарори билан муслима ўқувчи қизларга мактабга рўмол ўраб келиш тақиқланган эди.

 Исломий ташкилот ва жамоалар фаолиятини тақиқлаш бўйича ҳам Қирғизистон ҳукумати Россия билан изма-из бормоқда. 2003 йил феврал ойида Россия олий суди Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини тақиқлаган бўлса, шу йилнинг охирига келиб Қирғизистонда ҳам Ҳизб фаолият тақиқланган эди.

 Бугунга келиб эса Россияда экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилган ва фаолияти тақиқланган Таблиғ жамоаси устида сўзлар пайдо бўлмоқда. Жамоат арбоби Анварбек Толомушев 11 ноябр куни ўтказган матбуот анжуманида Диний ишлар бўйича давлат қўмитаси директори Ўрозбек Молдалиевни муфтий лавозими ва ўринбосарлигига Россия ва қўшни ўлкаларда фаолияти тақиқланган Таблиғ жамоаси аъзоларидан тайинлаётганликда айблаб, агар бунга эътибор қаратилмаса, оқибати аянчили бўлиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб ўтди.

 Бунга жавобан Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси директорининг ўринбосари Бақтибек Осмонов 13 ноябр куни Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Мақсат Токтомишевни Таблиғ жамоасига алоқаси бор ёки йўқлиги текширилаётганини журналистларга маълум қилди.

 “Ҳозирча Қирғизистонда Таблиғ жамоасига тақиқ қўйилмаган. Буни фақат суд хал қилади. Муфтийнинг бу жамоага алоқаси бор ёки йўқлиги ўтган йили Мудофаа кенгашининг йиғлишида кўриб чиқилган, бу масала бўйича МХДҚ, ИИВ ва Дин ишлари бўйича комиссия текширув ўтказиб, хулосаларини чиқарган. Бироқ ҳозирча бу хусусида кенгроқ маълумот айта олмайман. Барча маълумотлар Бош прокуратурага жўнатилди”, – деди Осмонов.

 Биз авваллари ҳам Қирғизистон ҳукумати Россия ва ғарб давлатлари босими остида муайян исломий ҳаракатга қарши эмас, балки Ислом дини ва мусулмонларга қарши курашиб келаётганини айтиб ўтган эди. Буни бугун яна қайта айтамиз!

 Куфр давлатларининг асл мақсади Ислом динини ҳаётга қайта келишига йўл қўймаслик бўлгани учун ҳам ўз нуфузи остида бўлган ҳукуматлардан ҳам Исломни ва унинг кўринишларини жамият ичидан суриб чиқаришни талаб қилади ва керак бўлса босим ўтказади. Агар бугун ҳукумат томонидан бошланган бу курашни тўхтатиб қолишга биргаликда қарши турмайдиган бўлсак, эртага Ўзбекистон, Тожикистон…  ва бошқа МДҲга аъзо давлатлардаги мусулмонлар бошидан кечираётган ҳолатлар бизнинг бошга ҳам тушади. Ана ундан кейин масжидларда бемалол ибодат қилиш, сақланиши вожиб бўлган аёлларимиз, опа-сингилларимиз ва қизларимизни ҳижобланиб юришларини кўриш орзу бўлиб қолади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here