G20 саммитининг асосий мавзуси Сурия ва Ироқдир

608
0

Иқтисодий кучга эга 20та давлатнинг раҳбарлари иштирок этадиган G20 саммити Туркиянинг Анталия шаҳрида бугун бошланди ва эртага ҳам давом этади. Иқтисодий муаммолар ҳақида бош қотирилиши керак бўлган саммитда Сурия ва Ироқда кундан кунга кучайиб бораётган инқироз муҳокамага қўйилиши режалаштирилган.

Саммитда АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон ўртасида учрашув бўлиб ўтиши ҳам кутилмоқда. Хабарларда айтилишича, учрашув Сурия ва Ироқ масаласида олиб борилаётган ҳамкорликни кучайтириш устида бўлиб ўтади.

Оқ уй сўзчиси Жош Эрнест Сурия ва Ироқ масаласини ҳал қилиш учун фурсатдан фойдаланиб қолиш зарурлигини билдирди.

“Турк чегарасининг нариги тарафида кечаётган даҳшатли ҳодисалар оқибатида сон-саноқсиз қочқинлар Туркияга пошпана излаб келмоқда. Туркия ҳис қилаётган жиддий босимларни ўз кўзимиз билан кўриб турар эканмиз, саммитда иштирок этаётган раҳбарлар ИШИДни йўқ қилиш ҳаракатлари ҳақида баҳс юритмаслиги мумкин эмас” деди Жош Эрнест.

Туркия халқи Сурия ва Ироқда кучайиб бораётган зўравонликлар Туркияга ҳам кўчиб ўтишидан хавотирга тушиб қолишди. Аниқроқ айтганда шундай хавотир пайдо қилинди. Шунинг учун сайловда Адолат ва Тараққиёт партиясига овоз беришди. Чунки улар Эрдуғонни таҳдидларни бартараф этадиган ва барқарорликни таъминлайдиган раҳбар сифатида кўришмоқда.

Эрдуғон тузган Адолат ва Тараққиёт партияси ўн йилдан ортиқ давр мобайнида ўз қўлида ушлаб келган ҳокимиятни беш ой аввал ўтказилган сайловда қўлдан бой берган эди. Аммо 1 ноябрда такрор ўтказилган сайловда турк сайловчилари Адолат ва Тараққиёт партиясига иқтидорни яна қайта қўлга олишга имкон яратиб берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here