Инглизларнинг қўллови билан Халифалик давлатини қулатиб, унинг ўрнига Туркия жумҳуриятини барпо қилган Мустафо Камол Отатурк вафотининг 77 йиллиги муносабати билан Аниткабир мавзалейида расмий маросим ташкил қилинди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон бошчилигида ташкил қилинган маросимда Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли, “ЖҲП” партиясининг етакчиси Камол Қиличдорўғли каби давлат намоёндалари ҳамда вазирлар кенгашининг аъзолари ва армия қўмондонлари иштирок этишди.
Маросимда нутқ сўзлаган Эрдуғон Отатуркни кўкларга кўтариб мақтар экан, унинг омонати бўлмиш Туркия жумҳуриятини “аждодларидан олган куч” билан яна ҳам кучли қилиш ва гуллаб яшнатиш учун бор кучини сарфлашини билдирди. Унинг таъкидлашича, Туркия демократия йўлида, хусусан кейинги 13 йилда жуда муҳим масофани босиб ўтган.
Маросим сўнгида Президент Эрдуғон ва барча иштирокчилар “Misak-ı Milli” қалъасига ўтишди. У ерда Эрдуғон Аниткабир мавзалейидаги Отатуркка хос хотира дафтарига ўз муносабатларини билдириб, имзо чекди. (Лаънати Отатуркнинг қабри мана шу Аниткабир мавзалейида жойлашган).
Эрдуғон Отатуркка хос хотира дафтарига қуйидаги сатрларни ёзиб қолдирди:
“Азиз Отатурк! Вафотингизнинг 77 йиллиги муносабати билан сизни нажот жангининг бош қўмондони ва жумҳуриятимизнинг асосчиси сифатида яна бир бор ҳурмат билан ёд этмоқдамиз. Жумҳуриятимиз эълони 92 йилни ортда қолдирган бу даврда сиз бизга кўрсатган замонавий маданиятнинг энг юқори поғонасига кўтарилиш мақсадида бор кучимизни сарфлашда давом этмоқдамиз. Ички ва ташқи зараркунандаларга қарамай, жумҳуриятимизнинг 100 йиллиги бўлган 2023 йил учун олдимизга қўйган мақсадга эришиш билан васиятингизни амалга оширамиз. Шу муносабат билан сиз ва қуролдошларингиз билан биргаликда барча шаҳидларимизга Аллоҳдан раҳмат тилайман, ғозийларимизга ташаккурлар билдираман. Туркия жумҳурияти абадий давом этади, руҳингиз шод бўлсин”.