Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Суриядан фақатгина офицант иштирок этди

625
0

Сурия муаммосини ҳал қилиш учун Австралия пойтахти Венада ташкил қилинган конференцияда Суриядан бирорта ҳам вакил иштирок этмади. Фақатгина бир дона суриялик бундан мустасно. У ҳам бўлса масалани ҳал қилиш учун дунёнинг турли давлатларидан келган сиёсатчилар учун офицантлик вазифасини бажарар эди.

“Der Postillon” номли газетага интервью берган суриялик Низар Ҳоури конференция ўтказилаётган меҳмонхонада офицант бўлиб ишлаганлиги туфайли ихтиёрсиз равишда конференцияга иштирок этишга тўғри келганлигини билдирди. 25 ёшли Ҳоурининг айтишича, у конференция бошланишидан аввал Суриядан кимлар келишига роса қизиққан, бироқ конференция бошлангандан сўнг ўзидан бошқа суриялик йўқлигига амин бўлган.

“Конференцияга йиғилган ҳайъат АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Ироқ, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Уммон, Ливан, Иордания, Европа Иттифоқи, Франция, Италия, Германия ва БМТ тамсилчиларидан иборат бўлганлиги сабабли Сурия ҳарҳолда эсдан чиқиб қолган бўлса керак-да”, дея ҳазиломуз гап қилди офицант.

Суриялик офицант Конференция давомида ўз вазифасини адо этар экан, мазкур давлатлардан ташриф буюрган вакиллар Сурияда тинчликни сақлаш ва давлат келажагини режалаштириш учун тилга олган гапларни эшитиш жуда ажойиб эканлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here