Қирғизистон парламенти янги эски бош вазирни сайлади

564
0

  Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Темир Сариевни ҳукумат тепасига ҳеч қачон яқинлаштирмаслиги ҳақида ваъда берган бўлишига қарамай, Россия хоҳишига кўра Темир Сариев жорий йилнинг май ойида бош вазир лавозимига сайланди. Темир Сариев ҳукумат тепасига келиши билан дарҳол Россиянинг Қирғизистондаги манфаатларини амалга оширишга, хусусан рус ҳукумати кўрсатмаси асосида Ислом ва мусулмонларга, Ислом дини қадриятларига қарши ошкора кураш бошлаб юборди. Темир Сариев бу хизматлари билан Россияни рози қилган кўринади, шу сабали ҳам Россия яна қайта уни ҳукумат тепасида олиб қолишга қарор қилди.

 Жорий йилнинг 4 октябр куни бўлиб ўтган сайловларидан сўнг ўзи ишини бошлаган Жогорку Кенеш депутатлари 5 ноябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Темир Сариевни яна қайта бош вазир этиб сайлашди. Сариевнинг номзодини шу кунги йиғилишда ишитрок этган 118 депутатнинг барчаси бир овоздан маъқуллашди ва Сариев томонидан тақдим этилган ҳукумат таркиби, тузилмаси ва дастурини тасдиқлашди.

 Шундай қилиб, Темир Сариев бош вазир лавозимида қолди. Унинг биринчи ўринбосари Али Қарашев, иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Олег Панкратов, ижтимой масалалар бўйича ўринбосари эса Гулмирф Қудайбердиева бўлди.

Орзибек Қўжошев -Иқтисодиёт ва саноат вазири;
Мелис Турғанбаев – ИИВ;
Жилдиз Мамбеталиева -Адлия вазири;
Одилбек Қосималиев -Молия вазири;
Қубатбек Бўронов -ФВВ;
Турдуназир Бекбоев -Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири;
Қудайберган Бозорбоев -Ижтимоий тараққиёт вазири;
Эльвира Сариева -Таълим ва фан вазири;
Олтинбек Мақсутов -Маданият, ахборот ва туризм вазири;
Талантбек Ботиралиев -Соғлиқни сақлаш вазири;
Арғинбек Малабоев -Транспорт ва коммуникациялар вазири;
Эрлан Абдилдаев -Ташқи ишлар вазири этиб  тайинланишди.

 Президент Алмазбек Атамбаев квотаси асосида тайинланадиган Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Бусурмонқул Табалдиев ўз вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига айни вақтга қадар миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таҳлил бўлими директори вазифасини бажариб келган Абдил Сегизбоев тайинланди.

 Бундан ташқари Атамбаев буйриғига биноан қуролли кучлар бош штаби раҳбари Асанбек Алимқўжаев лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига ўринбосари Жонибек Қапаров тайинланди.
Бундан ташқари, янги тузилган мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари этиб бош штаб раҳбари ўринбосари Марат Кенжисариев тайинланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here