Демократик ҳаёт тарзи мусулмонларга мос келадими?

603
0

Ҳозирги ҳаётда қаерга қараманг, демократиянинг минг бир таърифи, иккиюзламачилиги, хиргойичилари ва даъватчилари билан тўлиб тошган. Диққат билан эътибор қаратсангиз сайлов натижалари эълон қилинаётганда “Халқ ғалаба қилди”, дейилмайди, балки “демократия ғалаба қилди”, дейилади. Худди шунингдек, террор хуружлари юзага келганда ҳам халқ эмас, “демократия нишонга олинди”, дея эълон қилинади. Қисқача айтганда демократия ҳаётимизни ҳар тарафдан ўраб олган.

Хўш, мусулмон халқларимиз демократиянинг ҳақиқатидан қанчалик хабардор? Улар демократиянинг нималигини аниқ билишадими? Бу саволга жавоб топиш учун Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти жамоатчилик жойларда одамларга демократиянинг воқелиги ҳақида бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.

Сўровлар Туркиянинг 11 минтақасида олиб борилди. Улардан тўққизтаси катта шаҳарлардир. 18 ёшдан ўтган, жами 4830 кишига демократияга оид саволлар берилди. Улардан олинган жавоблардан шу нарса аён бўлдики, Туркия халқининг ярми демократиянинг ҳақиқий маъноси нима эканлигини билмайди. Улар демократияни сайловларда овоз беришдан иборат, деб ҳисоблашади холос. Бундан ташқари инсонларнинг катта қисми демократик қадриятлар билан Исломий ҳукмлар бир бирига зид эканлигини тушунган пайтда ўзларининг Ислом тарафида эканликларини билдиришди.

Яна сўровлардан шу нарса маълум бўлдики, “Жумҳурият” тушунчаси орқали Исломдан узоқлаштириш амалиёти муваффақиятсизликка юз тутган. Сўровда иштирок этган инсонлар “мусулмонлар учун энг мувофиқ бошқарув шакли Халифаликдир”, деган фикрни билдиришди. Бу эса “демократияни ижро қилишдан бошқа чора йўқ”, деган фикр хато эканлигини ва жамият зеҳниятида Халифалик мавжудлигини кўрсатмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here