Керри Саудия қироли Салмон билан учрашди

570
0

АҚШ давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистони пойтахти Риёзда қирол Салмон ибн Абдулазиз билан учрашди. Бу ҳақида Саудия ҳукуматига қарашли “SPA” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Тарафлар ўртасида минтақадаги вазият, хусусан Сурия ва Фаластин муаммоси муҳокама қилингани айтилмоқда.

Ҳар иккала тараф ҳам Суриядаги мўътадил (демократик бошқарувни тан оладиган) мухолиф гуруҳларга ёрдамларини кучайтиришларини ва шу билан бир қаторда сиёсий ечим излашдан ҳам воз кечмасликларини билдиришди. Бироқ Суриядаги мўътадил мухолифатга бериладиган ёрдам нималардан иборат бўлиши ҳақида иккала тараф ҳам оғиз очишмади.

Керри Яқин Шарқ сафарида қирол Салмон билан учрашгандан сўнг Саудиянинг валиаҳд шахзодаси ва ички ишлар вазири шахзода Муҳаммад ибн Найиф ибн Абдулазиз билан ҳам учрашди.

Қирол Салмон ва Жон Керри Фаластин масаласини муҳома қилаётган бир пайтнинг ўзида қуролсиз ёш қизларни қатл қилишга одатланиб қолган Исроилнинг “жасур” аскарлари яна бир фаластинлик ёш қизни омманинг кўз ўнгида отиб ўлдирди. Ал-Ҳалил шаҳрида жойлашган масжидул-Иброҳимнинг ёнида Исроил аскарлари тарафидан ўққа тутилган 18 ёшли муслима қиз аввалги қисматдошлари каби жони узулгунга қадар қонга беланиб ерда ётишга мажбур бўлди. Яҳуд аскарлари бирор кишининг унга ёрдам беришига йўл қўймади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here