Шайх Абу Аҳмад Абдулазиз Уюнга суиқасд қилишди
وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак, у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, (Аллоҳ унга) улкан азобни тайёрлаб қўйган» [Нисо 93]
2015 йил 13 октябр сешанба куни Дамашқ Ғутасидаги йўлларнинг бирида шайх Абу Аҳмад Абдулазиз Уюн (Абу Шужо Азҳарий)га суиқасд қилишди. «Қудсул арабий» интернет саҳифасидаги хабарга кўра, суиқасдчилар унинг жони узилганига ишонч ҳосил қилишгач, мотоциклда кўздан ғойиб бўлишган.
Бу суиқасд Сурия жангоҳида, хусусан, Ҳимс ва Шарқий Ғута каба районларда гувоҳи бўлинаётган қатор суиқасдлар доирасида ҳамда Шом аҳлига қарши қутурган ҳужумлар олиб борилаётган бир пайтда содир этилди. Бу қутурган ҳужумлардан Шом аҳлини сиёсий ечимга бўйсунишга ва фарзандларини қатл қилиб, уй-жойларни вайрон қилган кимса билан музокара столига ўтиришга мажбур қилувчи ютуққа эришиш кўзланмоқда. Музокарадан эса гуруҳларда бир-бирига нисбатан шубҳа пайдо қилиб, ўзлари билан ўзларини овора қилиб қўйиш ҳамда мана шундай холис кишиларни йўқ қилиб, улардан майдонни бўшатиш кўзланган. Чунки холис кишилар айрим минтақаларни сиёсий ечимга тайёрлаб, ярашувга кўндиришга уринаётган фитначи Ғарб йўлига ғов бўлмоқдалар.
Эй Ислом диёрининг маркази бўлган Шомдаги мусулмонлар!
Инша Аллоҳ, бу покиза қонлар ҳаргиз беҳуда кетмайди. Уларнинг охири, Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик билан тугайди. Ушбу муборак қўзғолонни бўғизлашга бўлаётган уринишлар муваффақиятсизликка учрайди, албатта. Улар битта шамни ўчиришса, қатор шамлар ёқилади, битта овозни ўчиришса, жонларини Аллоҳга сотган минглаб овозлар жаранглайди, ким хоҳласин-хоҳламасин, келажак Исломникидир. Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан шайх Абдулазизни ва Аллоҳ йўлида жонларини қурбон этган барча холис кишиларни Ўз мағфират ва раҳматига олишини сўраймиз. Роббимиз рози бўладиган
إنا لله وإنا إليه راجعون
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]
демоқдан ўзга чорамиз йўқ.
Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти
матбуот бўлимининг раиси
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info