Руҳоний: Керак бўлса куч ишлатамиз

733
0

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳаж асносида юз берган ҳалокат юзасидан текширув ўтказиш талабини қайта такрорлади. Руҳонийнинг бу талаби эронлик 104 нафар ҳожининг жасади олиб келинган Меҳробод аэропортида ташкил қилинган маросимда янгради.

“Биз бу ҳодиса борасида биродарлик ва одоб тили билан мурожаат қилган эдик. Лозим бўлган ўринда дипломатик тил ишга солинди. Агар керак бўлса Эрон куч тилини ҳам ишга солади”, деди Эрон президенти.

Бошқа бир тарафдан Саудия Арабистонида номи ошкор қилинмаган шахзодалардан бири ҳаж воқеаси ортидан Қирол Салмонга қарши қўзғолон кўтаришга чақирмоқда. Саудия давлатининг асосчиси ҳисобланган Абдулазиз бин ас-Саудийнинг невараларидан бири эканлиги билдирилган шахзоданинг қирол оиласига мактуб йўллаб, раҳбарликни топширишга чақирганлиги айтилмоқда.

Британияда чиқадиган “Guardian” газетасининг ёзишича, номи ошкор қилинмаган шахзода қирол Салмон тахтга ўтиргандан буён ҳозирги кунгача қиролликда беқарорлик ҳукм сураётганини билдирган.

“Қирол барқарор ҳолатда эмас. Аслида қиролнинг ўғли мамлакатни бошқармоқда”, дея шахзоданинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.

Шахзоданинг маълум қилишича, унинг амакилари қирол Салмоннинг ўрнига ким келиши борасида йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

“Шу боис тўрт ёки эҳтимол бешта амаким яқин кунларда мактубларни муҳоқама қилиш учун йиғилиш ўтказишади. Бир қанча жиянлари ёрдамида режалар тузишмоқда. Бу эшикни очишади. Иккинчи авлоднинг бир қанчаси ташвишда қолган”, дейди шахзода.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here