Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларга йўллаган нутқи матни

561
0

Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1436, милодий 2015 йилги муборак қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларга йўллаган нутқи матни

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳ Aга, оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Аллоҳ мукаррам қилган ва у ҳақда

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»  [Оли Имрон 110]

деб айтган Исломий Умматни,

Пок тақволи – Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз – даъват етказувчи, энг гўзал сўзларни айтувчи, солиҳ амаллар қилувчи ва Аллоҳнинг ушбу

وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِين

«(Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонлардандирман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?»[Фуссилат 33]

тавсифига лойиқ бўлган зотларни,

Ҳақ ва ростгўйлик ила ушбу саҳифамизни зиёрат қилаётган, ундаги яхшиликка интилаётган (Аллоҳ барчаларини яхшилик… билан мукофотласин) унинг зиёратчиларини,

Барча-барчаларингизни ушбу қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ҳожиларнинг ҳажини ҳажи мабрур, саъйи (тавоф)ини мақтовли тавоф ўрнида қабул қилиб, гуноҳларини мағфират қилишини сўраб қоламан. Бу йил ҳаж қила олмаган кишиларнинг келгуси йилда яхшилик билан ва яхшилик устида ҳаж қилишларига Аллоҳ муваффақ қилсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло солиҳ амал қилувчиларни дўст тутгай.

Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу ҳайитни барча мусулмонлар учун хайру баракот очқичига айлантирсин, келаси ҳайитни рошид Халифалик сояси остида, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғи остида ўтказишимизни насиб этсин.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»   [Рум 4-5]

Сўзим ниҳоясида барчангизга салом йўллаб, яхшилик тилаб қоламан, Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин.

وَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ

«Яхши амал қилгувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр!»     [Оли Имрон 136]

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта  

   10 зул-ҳижжа 1436ҳ

   24 сентябр 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here