18 ёшли Ҳудай Муслемун тонг саҳарлаб Фаластиннинг ал-Ҳалил шаҳрида жойлашган назорат постига яқинлашар экан, Исроил аскарларининг қаршилигига дуч келди. Исроилнинг қўрқоқ аскарларидан бири совуққонлик билан ёш қизга ўқ узди. Автомат ўқидан жароҳат олган қиз ҳушини йўқотиб ерга йиқилди.
Исроил аскарлари қуролсиз қизга номардларча ўқ узгани етмагандай, тез ёрдам машиналари келиб ярадор қизни шифохонага олиб кетишига ҳам изн беришмади. Ҳудай ярим соат чамаси ярадор ҳолда қаровсиз қолди. Шундан сўнг шифохонага етказилиб, реанимация бўлимига ётқизилган муслима қиз Автомат ўқидан олган жароҳати туфайли оламдан ўтди.
Исроилнинг қўрқоқ аскарлари фаластинлик ёш муслима қизни ўзларига пичоқ билан ҳужум қилганликда айблашмоқда. Бироқ ҳодиса юз берган чоғида олинган тасвирлар Исроил аскарларининг даъвоси ғирт ёлғондан бошқа нарса эмаслигини қўрсатмоқда.
Гувоҳларнинг Нью-Йорк таймс газетасига айтишича, фаластинлик қиз сўмкасини Исроил назоратчисига кўрсатмоқчи бўлган пайтда Исроил аскари тарафидан отиб ташланган.
Бечора қиз ярим соат инграниб тупроққа беланиб ётар экан, “Эй Мўътасим! қаердасан”, дейишга ҳам тили бормади. Чунки Муътасимнинг ўрнини элликдан ортиқ малай ҳокимлар эгаллаб олган. Бу ҳокимларнинг қайси бири мазлума қизнинг фарёдига қўлоқ солиб, ҳеч бўлмаганда Исроилга тик боқиб “даф бўл бу ердан” дейишга журъат қила олиши мумкин? Туркия президенти Эрдуғонми?! Ваҳолангки у Суриянинг мусулмон аҳолисини қирғин қилиш учун АҚШ билан ҳамкорлик қилиб, унга Инжирлик ҳаво базасини очиб берди. У ердан ҳавога кўтарилган АҚШнинг қирувчи самалётлари ИШИД баҳонасида шариат қонунларини талаб қилаётган холис мусулмонларни қирғин қилмоқда. Ёки Саудия қироли Салмонми?! Ваҳолангки у мусулмонларнинг маблағига келган қуролларни куфрга қарши эмас, балки Ямандаги мусулмонларни қирғин қилиш учун ишга солаётганига бутун дунё гувоҳ бўлиб турипти. Қолган малай ҳокимлар ҳам худди шундай. АҚШ ёки Ғарб давлатлари чизиб берган чизиқдан бир қарич ҳам четга чиқа олишмайди. Ёки Абу Бакр Бағдодийми?! Ваҳолангки у шу вақтгача яҳуд вужудига қарата битта ўқ отиш уёқда турсин, Исроилнинг жиноятларини бирор марта тилда бўлса ҳам танқид қилган эмас.
Хуллас ишонч билан айтиш мукинки, Муътасим каби мусулмонларнинг ҳақиқий ягона Халифаси бўлмас экан, бу зулмлар давом этаверади.