ДЕМОКРАТИЯ НИҚОБИДАГИ МАНҚУРТЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ

600
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

ДЕМОКРАТИЯ НИҚОБИДАГИ МАНҚУРТЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ

Демоктарияни нақадар жирканч асос эканлигини исботлашга бугунгилик кунларда хожат қолмади. Унинг ҳамма соҳадаги расволиклари кундек маълум бўлиб қолди. Унинг нотўғри асос эканлигини 25 йил муқаддам фалсафий йўл билан ақл асосида муфассал баён қилиб берган эдик.(“демократия куфр низоми” китобида). Лекин шунга қарамасдан хозирда ҳам шахсий ғаразларидан келиб чиқиб, ўзларини “сиёсий партия” асосчилари деб даъво қилаётганлар содда халқни ўша асосда “жар”га қараб етаклашмоқда. Чунки “демократия” қайси соҳада муваффақиятга эришди?! Ахир инсонларни ваҳшийларга айлантирган ўша асос эмасми?! Ғарбда маънавий жиҳатдан қийналган, озгина ақлини ишлатган, инсофли инсонлар Исломга бирин кетин кириб келишаётгани ўз мабдаларида ундай ҳаёт йўқлигидан эмасми?!

Дунёда бўлаётган сиёсий ўйинлар, нуфуз талашишлар қаршисида тамошабин бўлиб туриш ваҳшийлик-ку, бу ҳам демократиянинг самараси эмасми?! Йилига миллионлаган бегуноҳ инсонлар, хоссатан, аёллар, ёш болалар, ҳатто гудакларнинг қирилиб кетиши демократия асосидаги сиёсатнинг самараси эмасми?! Ҳаётларини хатарларга қўйиб бўлса ҳам ўз юртларидан қочишдан бошқа чора топа олмайдиган аҳволга қайси сиёсат мажбурламоқда?!

Бир миллатни тамоман йўқ бўлиб кетишига олиб борадиган ижтимоий соҳадаги сиёсат ҳам демократиянинг натижаси эмасми?! Статистик маълумотларга қараганда, умумий олганда, ҳар бир оилага камида 2.1 фарзанд тўғри келгандагина ўша миллат давом этиши мумкин. Лекин Ғарбда 1.8 дан 1.3 гача тушиб кетган, баъзи миллатларда 0.8га тўғри келади. Бунинг сабаби демоктатия асосидаги ички сиёсат, яъни ғайритабиий муносабатда бўлувчилар ўртасида никоҳга; эркак эркакка, аёл аёлга уйланишига ҳам рухсат берилиши, йўллар, кўчалар, боғлар ва автобусларда ёш йигит-қизлар бир-бирлари билан ўпишиб, қучишиб турганини, бир-бирига тега-жоғлик билан ҳазиллашишларига имкониятлар жуда қулайлиги ва бу ҳолат ҳеч кимнинг диққат эътиборини тортмайдиган ёки ажаблантирмайдиган оддий ва табиий манзаралардан бўлиб қолганлигидир. Бу каби табиий ишлардан яна бири ёзда аёлларнинг қуёш нуридан баҳра олиш баҳонасида, уят жойларидаги авратпўшни айтмаса, онадан туғилгандек, яланғоч, чалқанча тушиб ётадилар. Шунингдек, аёллар ёзда ярим-яланғоч ҳолатда жасадларининг озгина қисмини беркитиб юришлари ҳам оддий ишларга айланиб қолишини сабаби – демократиядир. Чунки бу ишлар демократия назарида табиий ва оддий ишлардан саналади. Бунинг натижасида оилалар бузилиб, фарзандсизлик авжига чиқади. Хитойда бу сиёсатни беэътибор қолдиришса хайратланарлик бўлмайди, аммо биз ҳам шу ҳаётга қараб кетишимизни қандай тушунса бўлади?! Шунчалар шармадаликларига тарғиб қилувчилар ким бўлди, уларга сен қандай муносабатда бўляпсан?! Шу қадар жирканч ҳаётга тарғиб қилувчиларга қилмишларини тушунтиришга ҳижолат бўляпсанми ёки журъатинг етмаяпдими?

 Демократия қўриқчилари дунёдаги барча бойликларга итлардек ташланаётганликларига қарамасдан, ечиб бўлмас кризисларга рўпарў бўлишмоқда. Миллионлаган очлар, ишсизлар манашу демократиянинг натижаси эмасми?! Биздаги хоин раҳбарларнинг хиёнатлари туфайли ўз бойликларимизни ҳам мустамлакачи давлатларга олдириб қўйиб, улар тиқиштираётган “демократия” билан нимани мақсад қилмоқдалар?! Юзсизларча халқ бойликларини ўзлаштиришиб олиб, катта бойлик билан ўзга юртларда кун ўтказишимиз мумкун деб, ўз халқи олдида, келажак авлод олдида бир умр ёмон ном қолдирган хоинлардан ўрнак олишмоқдаларми?! Бу қилмишлари учун жавоб берадиган кун ҳам албатта келади ва у жуда яқин. Аллоҳ нақадар ҳақ:

أَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ أَفَأَنْتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَكِيلاً ۩ أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ إِنْ هُمْ إِلاَّ كَالاَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلاً

 „Хабар беринг-чи, ким ҳавойи-нафсларини илоҳ қилиб олган бўлса, сиз унинг устидан вакил – қўриқчи бўлурмисиз?! Ёки сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!” [25:43,44]

Ғарб газета-журналларида миллионлаган “йигит”лар ўзаро ўрталаридаги никоҳни қонуний деб эътироф қилиниши ва уларга ҳам табиий никоҳ ҳуқуқларидек ҳуқуқлар берилишини талаб қилишлари, юз минглаган шахслар ўзининг оналари, қизлари ва опа-сингиллари билан жинсий муносабатда бўлишлари ёзилаётгани сир эмас. Бу – демократия. Бундан-да ваҳшийроқ нарса бўлиши мумкинми?! Шуни ўз халқларига, келажак авлодларига раво кўришмоқдаларми?! Ўткинчи фойдани деб шу қадар разилликларга-я?!… Булар демократик қийматлар вужудга келтирган, ғарб кўкларга кўтариб мадҳ этаётган умумий эркинликларнинг намуналари ва демократиянинг маданий қиёфасининг бир шаклидир. У инсонга фоҳишабозлик, баччавозлик, лесбиянкалик, ароқхўрлик, яланғочлик ва бошқа ҳар қандай тубан ва ярамас ишларни ҳам ҳеч қандай қайд ёки чекловсиз, тазйиқ ёки мажбур қилинмасдан, тўла эркинлик билан қилишга рухсат беради. Шунинг учун мусулмонларга уни қабул қилиш ё унга даъват қилиш, унинг асосида партиялар тузиш ва ҳаётдаги нуқтаи назар қилиб олиш ҳаромдир. Шунингдек, уни ҳаётга татбиқ этиш, дастур ва қонунларга асос ёки манбаъ қилиш, таълим ёки муомилаларнинг ғояси учун асос қилиб олиш ҳаромдир. Мусулмонлар уни бутунлай улоқтириб ташлашлари вожиб. Чунки у нажас, у тоғут-шайтоннинг ҳукми, у куфр, куфр фикрлари, куфр низомлари ва куфр қонунларидир. Унинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Унга Ғарб чақириб, бутун оламни ушбу қабиҳ қиёфада ўзига шерик бўлиши учун уни оламга ёймоқда. Бу намуналар фақат мазкур демократиянинг қай даражада бузуқ ва чиркинлиги, нақадар бадбўй, қўлансалигидан дарак беради. Бунга тарғиб қилиш ҳам ёки сукут қилиш ҳам ундан кам эмас. Аллоҳ Таоло улар ҳақида айтган қуйидаги сўзида нақадар ҳақ:

  وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى ۩ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ

„Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: „Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир”. Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди”.

Уни тарк қилишимизни Аллоҳ Таоло амр қилган-ку! Сен ўшаларга эргашяпсанми?! Сен бу ишни ширк-ҳаром эканини тушунтиришинг керак эдику?! Биз билмаганмиз, бизга ҳеч ким тушунтирмаган деса, у ҳолда иш сенга тушади. Аллоҳ Таоло айтди:

يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ

„Улар тоғутга-шайтонга ҳукм сўраб боришни истайдилар. Ҳолбуки, уларга унга кофир бўлиш буюрилган эди”.     [4:60]

Расулуллоҳ (с.а.в) айтдиларки: «Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган (яъни динимизда бўлмаган) бирон-бир ишни қилса, у иш мардуддир».

Аҳкомларни чиқаришда мурожаат қилинадиган ҳакам – фақат Аллоҳ субҳонаҳу ва Таолодир, яъни ақл эмас, балки ёлғиз шариат бўлиб, унда ҳамма нарсанинг аниқ ечими бор. Ақлнинг иши Аллоҳ нозил қилган нусусларни тушунишга, яъни шаръий ҳукмни тушунишга чеклангандир. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنْ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ

„Ҳукм (чиқариш) фақат Аллоҳникидир”.           [6:57] Яна айтади:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

 „Китобда бирон нарсани эътиборсиз қолдирмадик”.   [6:38]

Шунингдек, мусулмонлар Исломни ҳаёт, давлат ва жамиятда комил тарзда татбиқ этмоқлари вожибдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا

„Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!”  [4:115]

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here