АҚШ: Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик йўлини топишимиз мумкин

539
0

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Вошингтон ва Москва Сурия масаласида ҳамкорлик соҳаларини топиши мумкинлигини билдирди. Картерга кўра, бунинг учун Суриядаги инқирозга сиёсий ечим топиш ҳамда ИШИДни мағлубиятга учратиш нуқтасида АҚШ ва Россия паралел ҳаракат олиб боришлари лозим.

Эштон Картер Украина мудофаа вазири Степан Полтора билан учрашуви ортидан ташкил қилинган муштарак матбуот анжуманида журналистларнинг Сурия инқирози ҳақида берган саволларига жавоб берди. Ўтган ҳафта Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан телефон орқали суҳбат ўтказганлигини эслатиб ўтган Картер ҳамкасби билан ИШИДни мағлубиятга учратиш ҳамда Сурияда сиёсий ечим топиш лозимлиги устида гаплашиб олганлигини билдирди. Картерга кўра, юқоридаги икки мақсадга қаратилган ҳаракатларни бир вақтда олиб бориш лозимлиги мантиққа ҳам тўғри келади.

“ИШИДни мағлубиятга учратиш учун ҳаракат олиб борилар экан, бошқа бир тарафдан сиёсий ечим топишга ҳаракат қилмаслик ИШИДнинг асосини ташкил қилган экстримизмни озуқалантириш маъносини англатади. Агар Россиянинг фикри шундай бўлса, бунда бироз зиддиятлик мавжуд. Бу зиддиятдан чиқишнинг йўли эса мазкур икки мақсад устида паралел равишда ҳаракат олиб боришдир. Шу мақсадда биз Россия билан учрашув ўтказишга тайёрмиз”, деди Картер.

АҚШ мудофаа вазири бошқа бир саволга жавоб берар экан, Россия ва АҚШнинг Суриядаги манфаатлари бир бирига ҳамоҳанг бўлса ҳам, АҚШнинг Украинага оид сиёсатида бирор бир ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади. Картерга кўра, АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамлари ва Россиянинг у ердаги ҳарбий мавжудлигига қаратилган танқидлари давом этаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here