Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак қурбон ҳайити муносабати билан табрик

535
0

Ҳизб ут-Таҳрирдан муборак қурбон ҳайити муносабати билан табрик

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд…

Эй барча жойдаги мусулмонлар…

Биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзолари Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг – у кишини Аллоҳ Таоло Ўз ҳифз-ҳимоясида асрасин – муборак қурбон ҳайити муносабати билан бутун Исломий Умматга йўллаган табригини етказаётганимиздан мамнунмиз. Шунингдек, у кишининг табригини эркагу аёллардан иборат барча Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига етказаётганимиздан ҳам мамнунмиз. Зеро, Ҳизб аъзолари зўравонлик даври режимлари билан бўлган олишувларини ҳамда Аллоҳнинг калимасини Муҳаммад A башорат берган Халифалик давлатини тиклаш орқали олий қилиш учун олиб бораётган курашларини туну кун давом эттирмоқдалар.

Бизга ушбу ҳайит Уммат мустамлакачи салибчи коалиция ҳамлаларига дуч келаётган бир пайтда кириб келмоқда. Зеро, бу коалиция Росулуллоҳ A башорат қилган Халифалик давлатининг туғилишини олдиндан бартараф қилишни кўзлаяпти ва мана шу иши билан куфр давлатлари ортидан халлослаб, чопиб бормоқда. Франция, Британия ва Россия каби куфр давлатлари эса ИШИДга қарши урушни баҳона қилиб, Сурия ва Ироқдаги мусулмонлар қонини тўкишда иштирок этиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишяпти. Айни дамда Эрон ва Кўрфаз давлатлари ҳукмдорлари Яманда уруш оловини алангалатиш борасида бир-бирлари билан мусобақалашмоқдалар. Аслида эса Яман бунга қадар саодатли эди. Росулуллоҳ A унинг халқини ҳикмат ва имон аҳли дея сифатлаган эдилар. Бироқ бугун унинг аҳлидан айримлари макрли режаларни амалга ошираётган омадсиз раҳбарлар ортидан эргашмоқда. Мусулмонлар Росулуллоҳ Aнинг

«إذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهٍمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ في النَّارِ»

«Қачон икки мусулмон бир-бирига қарши қилич кўтарсалар, қотил ҳам, қатл қилинган ҳам дўзахдадир», деган сўзларидан ғафлатда қолиб ҳамда

«سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ»

«Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир», деган сўзларидан юз ўгириб, ўша макрли режага мувофиқ бир-бирлари билан жанг қилмоқдалар. Бу билан Росулуллоҳ Aнинг видолашув хутбасидаги васиятига зид иш тутмоқдалар. Росулуллоҳ A бу хутбада мусулмоннинг қони нақадар дахлсиз эканини қаттиқ таъкидлаган эдилар. Ровий айтади: Набий A қурбонлик куни бундай дедилар: Биласизларми бугун қайси кун? Аллоҳ ва Росули билгувчироқдир дедик. У зот жим туриб қолдилар. Биз бу куннинг номини бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйлаб қолдик. Пайғамбаримиз:қурбонлик куни эмасми? – дедилар. Биз: ҳа, шундай дедик. Пайғамбар \ бу қайси ой?– дедилар. Биз: Аллоҳ ва Росули билгувчироқдир дедик. У зот жим туриб қолдилар. Биз бу ойнинг номини бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйлаб қолдик. Пайғамбаримиз:зул-ҳижжа эмасми? – дедилар. Биз: ҳа, шундай деб жавоб бердик. Пайғамбаримиз: бу қайси шаҳар? – дедилар. Биз: Аллоҳ ва Росули билгувчироқдир дедик. Шундан сўнг Пайғамбаримиз яна сукутга чўмиб қолдилар. Ҳатто биз бу шаҳарнинг номини бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйлаб қолдик. Пайғамбаримиз: уруш ҳаром қилинган шаҳар эмасми? – дедилар. Биз: ҳа, шундай дедик. Шундан сўнг Пайғамбар A айтдиларки:

«فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا، فِي شَهْرِكُمْ هَذَا، فِي بَلَدِكُمْ هَذَا إِلَى يَوْمٍ تَلَقَّوْنَ رَبَّكُمْ. أَلاَ هَلْ بَلَّغْتُ؟ قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: اَللَّهُمَّ اشْهَدْ. فَلْيُبَلِّغِ الشَّاهِدُ الْغَائِبَ فَرُبَّ مُبَلَّغٍ أَوْعَى مِنْ سَامِعٍ، فَلاَ تَرْجِعُوا بَعْدِي ضُلاَّلاً يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ»

«Албатта қонларингиз ва молларингиз то Раббингизга йўлиқадиган кунга қадар сизларга шу кунингиз, шу ойингиз ва шу шаҳрингиз(да уруш) ҳаром қилингани каби ҳаромдир. Огоҳ бўлинг етказдимми? Одамлар: ҳа етказдингиз, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз дедилар: Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл. Бу ердагилар ҳозир бўлмаганларга етказсин, зеро гоҳида етказилган одам эшитган одамдан кўра англовчироқ бўлиши мумкин. Бас, мендан кейин бир-бирингизни ўлдириб, куфр ёки залолатга қайтиб кетманг».

Бироқ Уммат ҳар қанча ҳодисаларни бошдан кечирмасин, биз Аллоҳ Таолонинг ваъдасига аниқ ишончдамиз. У Зот Ўз динини ғолиб қилишни ҳамда Росули Aнинг золим подшоҳликдан сўнг Халифалик бўлиши тўғрисида қилган башоратларини рўёбга чиқаришни ваъда берган. Аллоҳдан бундай подшоҳликни завол топишини ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлганини ўз кўзларимиз билан кўришимизни сўраб дуо қиламиз, шоядки бунга жуда яқин бўлса.

Биз Умматни ушбу муборак Қурбон ҳайити билан табриклаётган эканмиз, фурсатдан фойдаланиб, барча мусулмонларга, аввало ўзгартиришга қодир бўлган армиядаги зобитларга ва қудрат эгаларига Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ва шариатини татбиқ қилишдек ўз шаръий бурчларини адо этишни эслатамиз. Буни адо этиш эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатисиз амалга ошмайди. Агар етакчи ва зобитлар бу ишда қосирлик қилишса, барча Уммат уларга босим ўтказиши вожиб. Уларни шаръий буйруқни бажаришга, исломий ҳаётни қайта бошлаш талабини қабул қилишга ва кофир Ғарбга хорлик, қуллик қилишдан озод бўлишга мажбурлаши зарур. Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло мўминлар исломий ақидага боғланган мўминлар бўлганликлари учун уларга Аллоҳ учун дўстлашишни ва Аллоҳ учун кофирларга душманлик қилишни фарз қилган.

«Албатта, имон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлар ва уй-жой бериб, нусрат-ёрдам берган зотлар – ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар» [Анфол 72]

«Кофир кимсалар бир-бирларига дўстдир, агар шундай қилмасангиз (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасангиз), ерда фитна ва катта фасод бўлади»                     [Анфол 73]

Шунингдек, мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан йўлланган табрикни сизларга ва бутун Исломий Умматга етказар эканман, Мавло Азза ва Жаллага тазарру қилиб, шуни сўрайманки, келгуси ҳайитни Исломий Уммат Уқоб байроғи сояси остидаги ҳаётда бирлашган, ғолиб бўлган, куч-қудратга тўлган ва Аллоҳ изни ила яна етакчи мақомни эгаллаган ҳолатда кутиб олайлик. Албатта Аллоҳ бу ишни эгаси ва бунга қодир Зотдир.

Эй Ҳайй, Қойюм, Ҳаннан, Маннан Аллоҳим, эй самоларни биз кўриб тургандек устунсиз кўтариб қўйган Роббим, бизни кутдириб қўймасдан тезроқ Халифалик давлати билан мукаррам айла. Эй Аллоҳим, рошид халифага байъат беришни бизларга насиб айла. Токи, ушбу халифа халқларни башариятга қуллик қилишдек ифлосликдан озод қилсин, бандаларни бандаларга ибодат қилишдан чиқариб, оламлар Робби Аллоҳга ибодат қилишга олиб чиқсин. Шунингдек, бу халифа инсонларни бу дунё торлигидан дунё ва охират кенглигига, ифлос капитализм ҳазорати зулматидан Исломнинг адолати ва раҳмати нурига чиқарсин.

Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, Сени барча айбу нуқсондан пок деб, Ўзинга ҳамд айтамиз. Сендан ўзга ҳеч илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берамиз, Ўзингдан мағфират сўраймиз ва Сенга тавба қиламиз

 

Ҳижрий 1436 йил муборак Қурбон ҳайити кечаси

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here