Қирғизистон газ учун рублда ҳақ тўлаши мумкин

511
0

 АҚШ бошчилигидаги ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий этилган иқтисодий жазо чоралари ва жаҳон бозорида нефт нархини тушиб кетиши Россия иқтисодини қийин аҳволга солиб қўйди. Бунинг натижасида рубл ҳам кескин қадрсизланиб кетди. Ҳатто Россия марказий банки рубл курсини сунъий равишда ушлаб туриш сиёсатидан воз кечишга мажбур бўлди. Бу эса шундоқ ҳам қадрсизланиб бораётган рус миллий валютаси, рубл учун аянчили бўлди.

 Шу сабабли ҳам Россия ҳукумати ўз валютасини мустаҳкамлаш ҳаракатига тушиб қолди. Аввалроқ Россия ва Хитой ўртасида ўзаро муомилаларда доллардан воз кечиш тўғрисида музокаралар кетаётгани айтилган бўлса, кейинчалик рус ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида ягона валюта жорий этиш ташаббуси билан чиққан эди. Бугунга келиб эса рус ҳукумати ўзининг асосий даромад манбаи бўлган нефт ва газ учун ўз иттифоқчиларидан рублда ҳақ тўлашни талаб қила бошлади.

 “Газпром” компанияси директорлар кенгаши келаси йилдан бошлаб янги экспорт келишувларини бундан буён рубл билан юргизиш масаласини яқин кунларда кўриб чиқиши маълум бўлди.

“Қирғизгаз” компанияси бир доллар эвазига Россиянинг “Газпром” компаниясига сотиб юборилганидан сўнг Қирғизистонни газ билан таъминлаш вазифаси мазкур компания зиммасига ўтган эди. Бир йилдан ортиқроқ вақт давомида Қирғизистон газ учун долларда ҳақ тўлаётган эди. Эндиликда эса газ учун рублда ҳақ тўлаши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here