ДАЪВАТ АМРУ МАЪРУФДАН ФАРҚЛИМИ? (5)

689
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

 Даъватни ёйиш борасида Исломнинг ўзига хос йўли бор: у давлат тарафидан татбиқ қилинади ва бутун оламга мафкура сифатида олиб чиқилади. Бу эса Ислом тузумини тушуниш ва унга амал қилиш жараёнида асос вазифасини бажаради. Ислом низоми ҳукумат даражасида татбиқ қилинаётган жамоада Исломнинг барча қонунларига амал қилиниши Ислом даъватини ёйиш ҳисобланади. Ислом тузумини мусулмон бўлмаган халқларга татбиқ қилиниши даъватнинг амалий тариқати деб эътибор қилинади. Давлат йўқ вақтда, шу давлатни вужудга келтириш энг асосий ишга айланиб, буни уюшма асосида амалга ошириш тариқатдир. Уюшмани иш услублари тўрисида бир оз тасаввурни пайдо қилиб, у нима ишларни амалга оширишини қисқача баёни қуйдагича:

Ислом даъватини ёйиш даъватнинг ҳар бир иши муайян ғоя учун амалга оширилишини тақозо этади. Даъватни ёювчидан эса, бу ғояни доимо тасаввур қилиб, унга эришмоқ учун фаолият кўрсатиб, уни амалга ошириш учун тиним билмай меҳнат қилишни талаб қилади. Шунинг учун кўрасизки, у амалсиз фикрга рози бўлмайди. Ундай фикрни карахт қилувчи хаёлий фалсафа деб ҳисоблайди. У ғоясиз фикр ва фаолиятга ҳам рози бўлмайди. Уни сўниш ва оз фурсатда умидсизлик қамраб олиб, ниҳоясига етадиган тебранма ҳаракат деб ҳисоблайди. Балки у фикр ва фаолият бирлиги учун ҳамда бу иккиси биргаликда амалда вужудга келтириш мумкин бўладиган муайян ғояга қаратилган бўлиши учун курашади. Ҳизбнинг вужуди аъзолардаги фикрларнинг бир ҳиллиги билан бўлиб, ундаги нуқсон ҳизбни йўқ бўлишига олиб боради. Табанний қилинган бирор фикрни ижро қилишдаги хато ҳаракат, у фикр хоҳ фикратга, хоҳ тариқатга ва хоҳ табанний қилинган бирор услубга алоқадор бўлсин, агар қасддан қилинмаган бўлса оғир хато деб эoтиборга олинади. Агар қасддан содир этилган бўлса, бу ҳолатда қасддан йўлдан оздиришга ҳаракат сифатида қаралади. Демак, ҳар қандай ҳизбий йигитнинг раoйларида – бу раoйлар хоҳ фикрий, хоҳ сиёсий, хоҳ идорий бўлсин – бирорта иккиланиш қолиши мумкин эмас, балки уларнинг раoйлари қаноат орқали ёки розилик ва хотиржамлик билан таслим бўлиш орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши лозим. Уюшмани ишини тушуниш учун ундаги табанний қилинган баъзи бир зарурий ва ҳар бир ишида кўриниб туриши шарт бўлган фикрлардан ўнтасини келтириб ўтаман: 1. Ҳизбнинг кўриниши сиёсат бўлса, табиати фикрдир. 2. Ҳизб – фикрий, шуъурий яхлит бирлик бўлгани учун бу ҳизбий – ҳизбдир. 3. Вилоят кенгаши амалга оширадиган бошқарув фикрий бошқарувдир. Вилоят кенгаши ҳизбни албатта фикр билан юргизади. Мана шу жиҳатдан унинг аъзолари фикр етакчилари бўлиши лозим. 4. Ҳар бир йигит ҳизбга боғланаётган вақтда қасамдан илгари ҳизбнинг идорий қонунини ўқиши, қасам ўз ичига олган итоат вожиблиги, табанний қилинган нарсаларга риоя қилиш, табаннийда салоҳият эгаси ва идорий буйруқларга қаттиқ риоя қилиб, тартиб сақлашни тушуниши вожиб. 5. Идорий ишларга риоя қилиш пайтида ишларга эскилик ва қотиб қолиш туғён қилгани туфайли уларни кечиктириш ва бепарволик қилиш мумкин эмас. Энг қисқа вақтда сезиларли натижаларга эришиш учун ҳизбий ишларни амалга оширишда албатта жонлилик ва тезкорлик зоҳир бўлиши вожиб. 6. Мўътамад ўз вилоятидаидорий қонун ва таъмимларга мувофиқ ҳизб бошқаруви ва даъватдан бош масъул ҳисобланади ҳамда, вилоят кенгаши раиси ва салоҳият эгаси бўлади. 7. Натижаларга етишда амалий қоидага эргашмоқ лозим. Амалнинг фикр устига қурилиши ва муайян ғоя учун бўлиши амалий қоидадир. Амални фикрдан ёки муайян ғоядан ёки иймондан ажратиш мутлақо жоиз эмас. Чунки бу ажратишда – у қанчалар оз бўлмасин – амалнинг ўзига, амалнинг натижаси ва унинг доимийлигига хатар бор. Шу сабабли, амалга киришаётган ҳар бир шахсга уни бошлаш учун муайян ғоя тушунарли ва равшан бўлиши керак. Ҳар бир амалнинг мақсади бўлиши лозим деб айтишдан мурод фикр юритиш ва амал қилишнинг бир муайян ғоя учун бўлишидир. Бу эса бир бутун вужуд сифатида ҳизбнинг ўзида ва унинг ҳар бир аъзосида бўлиши шарт. 8. Ҳис қилишдан фикрга эмас, бевосита амалга ўтиб кетиш хатарлидир. Чунки бу нарса воқени ўзгартирмайди, балки инсонни қолоқ ақлиятда яшайдиган ва воқени фикр юритиш ўрни эмас, фикр юритиш манбаи қилиб оладиган воқеий (реалист) ва қолоқ (реакционер) инсонга айлантириб қўяди. 9. Услублар ва унга ўхшаш ишлар қиёдат тарафидан муайян режада тузиб берилишига эҳтиёж йўқ. Зеро, улар идорий ва ижроий ишлардан бўлиб, уларни ҳар бир жиҳоз ўзи бажариши мумкин. Чунки ҳар бир жиҳозда ҳизбий ҳаёт гирдобига шўнғишга уларни лаёқатли қилиб қўядиган етарли имконият мавжуд. Бу ердаги масала ҳар бир жиҳозда намоён бўлиши лозим бўладиган ҳизбий фаолликка тааллуқли. 10. Ҳозирда мулоҳаза қилиниши вожиб бўлган нарса шуки, ҳизб йигитлариқайси фикрларда фикрий курашни пайдо қилишаётган бўлишса, ўша фикрларнинг воқелигини очиқ-равшан тасаввур қилиб олишлари ва мунозара қилишаётган ёки шарҳлаб беришаётган пайтларида бу фикрларнинг воқелигини очиқ ва ҳис қилинадиган шаклда тасвирлаб беришга ҳаракат қилишлари керак.

Амру-маъруф ва наҳий-мункар ҳам даъватдан бўлиб, даъват Исломни ўрганишлари учун кофирларга ва Исломни тушунмаган мусулмонларга нисбатан амалга оширилса, амру-маъруф ва наҳий-мункар фақат ҳар бир воқеъликка алоқадор шаръий ҳукмни билиб, унга риоя қилмаётган мусулмонларга нисбатан қўлланади, чунки даъват Исломни етказишнинг ўзи эмас, балки амалга ошириш учун қўлдан келган шаръий ишларни ҳам амал оширишдир, яъни ҳаққа бурилишга мажбур қилишдир. Бу борада ҳам Исломнинг аниқ ечимлари бор: Аллоҳ Таоло айтади:

Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир“.[4:43]

Аёл итоатсизлик қилган, яъни эрига қарши чиқиб, унга осийлик қилган вақтида – қилинган гуноҳ одоб беришнинг қайси турига муҳтож бўлса, шунга қараб – у аёлга чиройли панд-насиҳат билан, ётоқларда тарк қилиш билан ва оғритмайдиган қилиб уриш билан одоб бериш ҳуқуқини эрга берди. Агар оталар ёш гўдакларига бевосита сарф-харажат қилишни пайсалга солишса ёки бахиллик қилишса, уларга бевосита сарф-харажат қилишни аёл зиммасига юклади ва эркак кишини ушбу ҳолатларда у ишларни бажаришдан ман этди. Ҳинд Расулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, Абу Суфён бахил одам. У менга ва боламга етадиган нафақани бермаяпти», деди. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в): «ўзинг билан болангга кифоя қиладиган нарсани яхшилик билан ол», дедилар» (муттафақун алайҳ). Қози эркакни нафақани аёлга топширишга мажбур қилади ва у ишларни бевосита бажаришни аёлга беради. Ушбу ҳолатларда бевосита сарф-харажат қилишни эрдан қабул қилмайди. Ҳуллас, ношаръий ишларга рози бўлиб, шу ҳолда давом этишимиз Аллоҳ Таолонинг лаънатига ва ғазабига дучор бўлишимизга сабаб бўлади, Аллоҳ сақласин. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в)  Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ ۩

„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Мусулмонларнинг иши зиммасида бўлган “имом”ни амру-маъруф ва наҳий-мункар қилиш эса, амру-маъруф ва наҳий-мункарнинг, ҳатто шаръий ҳукмларнинг “тожи”дир, чунки кофирларга, уларнинг малайларига қарши чиқиш Уммат арасида қаҳрамонлик бўлади. Аммо бу ишда “итоатсиз” деган тамға босилиб, мусулмонларнинг нафратига учраб, жабрланиши ҳатто ўлиб кетиш ҳавфи бор, яъни моддий ва маънавий ҳавф бор ва бу ишни Аллоҳга таваккул қилган ҳақиқий “рижол”ларгина қилиши мумкин. Зеро бунда Умматнинг ишларини тартибга тушишига ва тараққиёт этишига, ҳамда ўзининг олам олдидаги вазифасини чиройли адо қилишга кафолат бор. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бундай мўминга энг буюк мукофотни ваъда қиляпди. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:“Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва жабр-зулм қилувчи имомга қарши чиқиб, уни яхшиликка буюргани ва ёмонликдан қайтаргани учун имом уни ўлдирган кишидир”. Аллоҳ Таоло деди:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

“Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. [2:143]

Ислом Умматини яхши уммат бўлишидаги асосий сифати ҳам иймон билан бирга амру-маъруф ва наҳий-мункардир. Бу сифат бизда йўқолиши оқибатида хор бўлдик. Аллоҳ Таоло айтади:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.  [3:110]

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here