Ғазо-Миср ўртасидаги туннеллар денгиз суви билан тўлдирилди

0
488

Миср ҳукумати Исроил талаби билан Ғазо-Миср ўртасидаги туннелларни бузиб ташлашда давом этмоқда. Ғазо аҳли кундалик асосий эҳтиёжлари учун йўл сифатида фойдаланиб келган туннеллар шу кунгача бульдозерлар билан кўмиб келинган бўлса, эндиликда Миср ҳукумати уларни йўқ қилиш учун бошқа йўл ўйлаб топди.

Бир ой муқаддам давлат бюджетидан бир қанча маблағ сарфлаб, денгиздан 60см баландликда қувур тортила бошланган эди. Мазкур қувурлар орқали Ғазо-Миср ўртасидаги ўтиш йўли ҳисобланган туннеллар денгизнинг шўр сувлари билан тўлдирилди.

Мутахассисларнинг фикрича бу услуб ўта хатарли бўлиб, туннелларнинг чўкишига сабаб бўлиши ва бунинг оқибатида бошқа нарсаларга ҳам катта зарар етиши мумкин. Гувоҳларнинг билдиришича баъзи туннеллар қисман чўкишни бошлаган. Бундан ташқари денгиз шўр сувининг ер ости ичимлик суви захираларига аралашиб кетиши хавфи ҳам мавжуд. Бу эса, шундоқ ҳам ичимлик сувга зор бўлиб турган мусулмон аҳолининг яшаш шароитини яна ҳам оғирлаштириши табиий.

Исроил билан тил бириктириб мусулмонларга тинимсиз зарба бериб келаётган Миср ҳукумати Фаластин халқининг асосий эҳтиёжлари учун зарур бўлган туннелларни шўр сув билан тўлдириб, инсонлар ҳаётини янада қийинлаштираётган бир пайтда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос “Бу фикр биринчи бўлиб мендан чиққан эди”, дея мақтаниб чиқди.

Ғазо аҳли бу туннеллардан озиқ-овқат, дори дармон ва жонли ҳайвонлар каби асосий эҳтиёж молларини олиб ўтишда фойдаланиб келишарди.

NO COMMENTS