Аёл кишининг тўпиғидан пастки қисми аврат

574
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Samia Alshamiнинг саволига жавоб: аёл кишининг тўпиғидан пастки қисми аврат

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Умумий ҳаётда аёл кишининг тўпиғидан пастки қисми очиқ бўлиши жоизми, тўпиқдан пастини очишнинг ҳаромлиги унинг бошқа авратларини очишнинг ҳаромлиги билан баробарми? Хос ҳаёт чегараси қандай, яъни фақат уйнинг ичкариси хос ҳаёт, аммо ташқаридаги уйига қўшни бўлган томон умумий ҳаёт, шундайми? Жилбоб тўғрисидаги оятда пастга тушириб кийиш тўпиқлардан пастини ҳам ўз ичига оладими? Тўпиқ пастини сифатлари ҳам айтилганми? Сиз шайхимизни Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин.

Жавоб:

  • Хос ҳаёт чегараси уйнинг аёл киши аврат ерларини оча оладиган ва номаҳрам кўрмайдиган чегарадир. Бу эса уйнинг чегарасидан ташқариси хос ҳаёт эмаслигини англатади. Масалан, у қачон уйининг маҳалласи-кварталидаги дўконга (этаж уйларнинг пастки қаватларидаги дўконлар ҳам назарда тутиляпти. Таҳр.) харид учун чиқса, авратини беркитиб, шаръий либос кийиб олиши керак. Чунки хос ҳаёт – юқорида айтганимиздек – аёл киши аврат ерларини оча оладиган ва номаҳрам кўрмайдиган жой, яъни уйи ҳудудидаги жойдир.
  • Тўпиқ пасти авратдир, аёл киши уни беркитмоғи лозим. Бунга далил:

а)   Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلابِيبِهِنَّ ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ يُعْرَفْنَ

«Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўраб, пастгача туширсинлар, мана шу уларнинг танилиб қолмасликлари учун энг яқин(воситадир)»                                                                                             [Аҳзоб 59]

Яъни устларидаги жилбобларини пастгача туширсинлар, демакдир. Оятдаги (يدنين) сўзидаги пастгача тушириш қачонки жилбоб ақалли тўпиққа етказилиб, уларни ўраб тургандагина амалга ошади. Бусиз пастгача тушириш рўёбга чиқмайди. Агар тўпиқнинг пасти пайпоқ ёки туфли билан беркитилган бўлса, у ҳолда, жилбобни тўпиққача тушириш билан оятдаги пастгача тушириш маъноси рўёбга чиқади. Аммо тўпиқнинг пасти пайпоқ ёки туфли билан беркитилмаган бўлса, жилбоб то тўпиқ пастини ёпиши учун албатта ергача етган бўлиши шарт. Бу эса тўпиқнинг пасти аврат эканини англатади.

б)   Ибн Умардан ривоят қилинади: Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلاَءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ فَكَيْفَ يَصْنَعْنَ النِّسَاءُ بِذُيُولِهِنَّ قَالَ يُرْخِينَ شِبْرًا فَقَالَتْ إِذًا تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ قَالَ فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعًا لاَ يَزِدْنَ عَلَيْهِ»

«Кимки такаббурлик қилиб этакларини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга қарамайди. Шунда Умму Салама сўради: Унда аёллар этакларини нима қиладилар? Пайғамбар алайҳиссалом айтдики: (Тўпиқлари пастидан) бир қарич туширсинлар(яъни бир қарич узунликда ерда судраб юрсинлар). Умму Салама деди: Унда ҳам оёқлари очилиб қолади-ку? Набий A жавоб берди: (Тўпиқлари пастидан) бир зироъ(бир билак) узайтирсинлар. Бундан зиёда қилмасинлар» (Термизий ишлаб чиққан ва бу ҳасан саҳиҳ, деган).

Бу ҳадис аёл киши тўпиқлари пастини ёпиши шартлигини очиқ кўрсатиб турибди. Умму Салама I аёллар этакларини ерда бир қарич узунликда судраб юрганларида, айниқса, оёқ яланг юрганларида тўпиқдан пастки қисми очилиб қолиши эҳтимолидан хавфсирадилар. Исломдан илгари кўп ҳолларда шундай яланг оёқ юрилган. Унинг хавфсираши ортидан Росулуллоҳ A аёл кишининг этаги ерда бир зироъ (бир билак) узунликда судраб юрилишига, ундан узайтирмасликка рухсат бердилар. Ҳадисдаги «Унда ҳам оёқлари очилиб қолади-ку?», деган сўзда иллат очиқ кўриниб турибди.

Хуллас калом, тўпиқдан пастки қисм авратдир, уни бошқа аврат жойлар қатори беркитиш лозим.

  • Маълумот учун шуни айтиб ўтган бўлардим: Абу Ҳанифа тўпиқдан пастки қисмини кўрсатиш жоиз деганлар. Чунки у киши Аллоҳ Субҳанаҳунинг

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا

«Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар»                             [Нур 31]

деган каломи тафсирида, «مَا ظَهَرَ مِنْهَا»дан мурод фақат юз ва кафтларгина эмас, тўпиқлар пасти ҳамдир, деган раъйни билдирганлар. Лекин бу раъйдан кўра, юқорида айтганимиздек, мазкур ояти карима ва Бухорий ҳадиси далолатидан келиб чиққан раъйимиз эҳтимоли кучлироқ. Яна Аллоҳ яхши билгувчи ва ҳаким зотдир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                 30 зул-қаъда 1436ҳ

                                                                                                                    14 сентябр 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here