Ҳар бир қиладиган иши ва босадиган қадамини Россиянинг қош-қовоғи ва хоҳиш-истагига қўра амалга оширадиган Қирғизистон ҳукумати ҳам рус ҳукумати ортидан бориб ҳеч қандай далил исботсиз 2003 йили Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси фаолиятини мамлакат ҳудудида тақиқлаб қўйди. Қирғизистонда ҳукуматлар, президентлар бирин-кетин алмашаётган бўлсада уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши хусусан, Ислом динини ўз тузумига эга мабда сифатида кўтариб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигит-қизларига қарши олиб бораётган жирканч курашини кундан-кунга кучайтирса кучайтиряптики, асло сусайтиргани йўқ. Чунки, Ҳизб йигитлари кўтариб чиқаётган фикр ва ғоя ҳукумат ҳаловатини олиб қўйди, шу сабабли ҳам расмий ҳукумат Ҳизб йигит-қизларини турли хил бўҳтон ва туҳматлар билан қамоққа ташлагани етмаганидек, золим зиндонларида биродарларимизни ўз ғоя ва фикрларидан қайтариш мақсадида турли қийноқларни ҳам қўллаб келмоқда.
Шундай қийноқлар ортидан 1969 йил 15 ноябрда Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Шомолдисой қишлоғида туғилган биродаримиз Қулмирзаев Қодирали Рамазонович ўтган йили –Аллоҳнинг изни билан –шаҳидлик мартабасига эришган эди. Орадан бир йил ўтиб расмий ҳукумат ўзининг қонсираганини яна бир бор кўрсатиши оқибатида 18 сентябр куни Бишкек қамоқхоналарининг бирида 1974 йил 8 январда Шомолдисойда туғилган биродаримиз Жусупбеков Муротбек Тойчубаевич ҳам шаҳидлар карвонига қўшилди.
Биродаримиз Жусупбеков Муротбек Ҳизб ут-Таҳрир жамоасининг фаол аъзоларидан бири эди. Кучли ирода, тебранмас иймонга эга бўлган биродаримизнинг Аллоҳ ҳукмларини олий қилиш учун Ҳизб сафида тинимсиз ҳаракат қилиши ҳукумат назаридан четда қолмади. Қирғизистон ҳукумати унинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида кетма-кет қамоққа ташлай бошлади. Биродаримизни дастлабки қамоққа олиниши 2003 йилда Акаев ҳукумати томонидан амалга оширилган ва 4 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Биродаримизни биринчи маротаба қамоққа олинишида розиликни Аллоҳ хузуридан эмас, балки Унинг махлуқи хузуридан излаган Бачебаев Кенеш зўр жонбозлик кўрсатган эди.
Қамоқдан чиққанидан сўнг ҳам ўз ахдида қатъий туриб фаолиятини тўхтовсиз давом эттиргани учун 2009 йилда Бакиев ҳукумати томонидан қайта қамоққа ташланди. 2014 йилда эса Атамбаев ҳукумати ҳам уни яна қайта қамоққа олди. Бу сафар расмий ҳукумат унинг даъват фаолиятига узил-кесил чек қўйишга қарор қилди ва биродаримиз уларнинг зулмлари ортидан – Аллоҳнинг изни билан – шаҳидлик мартабасига эришди. Гарчи биз унинг вафотидан қалбларимиз изтиробга тўла бўлсада Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан ўзга сўзни сўзламаймиз:
“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз”
[Бақара 156]
Ўз навбатида биродаримизнинг оила аъзоларига, хусусан Муроднинг 5 фарзанди ва уларнинг тарбияси зиммасида қолиб бораётган синглимиз Наргиза Молдалиевага чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
Расмий ҳукуматга эса шуни эслатиб ўтамизки, уларнинг зулм ва адолатсизликлари Ҳизб ут-Таҳрир йигит-қизларини ўз эътиқод ва ғояларидан асло қайтара олмайди, инша Аллоҳ. Расмий ҳукумат агар Ҳизб аъзоларига қарши курашяпмиз деб ўйлашаётган бўлса қаттиқ адашишади, улар Ислом ва мусулмонларга қарши, хоссатан Аллоҳ ва Росулига қарши курашишмоқда. Чунки дин Аллоҳники бўлиб, Аллоҳ эса Ўз ишида доимо ғолибдир.
“Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар. Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): “Шак-шубҳасиз Мен Ўз росулларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир, албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир” [Мужодала 20-21]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими