Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси йиғилиши бўлиб ўтди

0
517

 18 сентябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг навбатдаги 27-йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

 Йиғилиш давомида ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасининг аввал қабул қилинган қарорларни амалга ошириш юзасидан  фаолияти кўриб чиқилди. Қўмитанинг ва ШҲТга аъзо давлатлар чегара хизматлари экспертлар гуруҳи иш фаолияти режаси тасдиқланди.

 Тузилманинг террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашдаги фаолиятини фаоллаштириш юзасидан чоралар ишлаб чиқилди.

  ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигида ўтказилган “Марказий Осиё – Аксилтеррор-2015” ҳарбий ўқув машғулотига юқори баҳо берилди.

 Йиғилишда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ривожига қўшган хиссаси учун ШҲТга аъзо давлатлар тегишли органлари ходимлари ва бир қатор аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ходимлари фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.

 ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашига раислик Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтказилди.

 Манба: “sharh.uz”

NO COMMENTS