Менинг ҳам давлатим бўлганда эди…

585
0

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди…

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Роббимга эртароқ сажда қилардим.

Илмсиз улғаймай, Ҳақни тез таниб,

Росулга содиқ бир уммат бўлардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Қуръонга мукаммал амал қилардим.

Суннатга эргашиб давлатим билан,

Оламни бу НУРга даъват қилардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Сиддиқнинг ўрнига закот йиғардим.

“Муҳаммад ўлсаям Худо тирик” деб,

“Демократ-мулло”га жиҳод қилардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Юртим адолатни туш кўрмасмиди.

Ғарбгамас, Шарққамас, “ООН”дан ҳаммас,

Умардан адлни дарс олармиди.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Умматим ҲАҚни деб ҳаё қиларди.

Яланғоч дунёни талоғин бериб,

Усмон ахлоқини иҳё қиларди.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

“Енгилмас қўшин”ла майдон кезардим.

“НАТО”ни парчалаб зулфиқоримда,

Аллоҳнинг шерига шогирд бўлардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Ҳар ўтган булутга нидо қилардим.

“Боравер ҳосилинг Байтулмолда” деб,

“Ярим ой” томчисин оғу билардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Уммонга ҳайқириб от ўйнатардим.

“Билсамки ортингда бани одам бор”

Албат даъватимни олиб ўтардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Марвон тангаларин жиринглатардим.

“Дефолт”у  “Дефицит”, “Инфляция”мас,

Олтин низомини жонлантирардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди

Умарнинг меҳрига Мағриб қонарди.

Очқолса  “Қизил хоч” дея қичқирмас,

Бошига Байтулмол соя соларди.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Мақдисни қасдини албат олардим.

Ғаззони тозалаб тўнғизларидан,

Яҳудга Салоҳни бир эслатардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Румнинг кўппагига мактуб битардим.

Эшитсам  “Мўътасим” деган нидони,

Эйфельда байроғни ўзим урардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Дунёдан хотиржам кўзим юмардим.

“Худойим асрасин давлатимни” деб,

Байроғин кўксимга кафан қилардим.

 

Менинг ҳам давлатим бўлганда эди,

Кўзда ёш, хўрсиниб шеърлар ёзмасдим.

Дунёда етимдек давлатсиз яшаб,

Эртага Маҳшарда ҳайрон кезмасдим.

 

Менинг ҳам Давлатим бўлганда эди…

Менинг ҳам Байъатим бўлганда эди…

Менинг ҳам Ҳужжатим бўлганда эди…

Менинг ҳам…,

Менинг ҳам…,

Менинг ҳам……

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here