Ўзбекистондаги охирги сиёсий воқеалар

0
764

Саволга жавоб

Ўзбекистондаги охирги сиёсий воқеалар

Савол:

2015 йил 27 августда Америка ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ўзбекистонга келди. Бундан бир ой олдин, яъни 2015 йил 27 июлда Америка қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Ўзбекистонга келган бўлса ундан бир ойдан кўпроқ олдин, яъни 2015 йил 12 июнда эса БМТ бош секретари Ўзбекистонга ташриф буюрди… Бу кетма-кет ташрифлар Америка-ўзбек алоқаларининг кучли эканлигига бўлган ишончга бир далилми? Ёки улар ўзаро алоқалар заифлигига ва ишонч йўқлигига далилми? Америка Россиянинг бу заифликдан фойдаланиб Ўзбекистонга ўз нуфузини ўтказишидан хавотирланиб алоқаларни кучайтириш учун бу ташрифларни тезлаштиряптими? Бу саволнинг бир қисми. Саволнинг иккинчи қисми тоғутнинг қизи ва Россияга алоқадордир. Чунки тоғут қизининг отаси ўрнини эгаллаши ҳақида миш-мишлар тарқалганидан кейин ва тоғутнинг бошқаруви яна узайтирилгач ҳозир унинг қизи мажбурий уй қамоғида ётибди. Бу нарса тоғут қизининг Россия билан алоқада бўлганини, бу алоқаси фош бўлиб қолганидан кейин мажбурий уй қамоғига маҳкум қилинганини англатадими ёки бошқа сабаблар борми? Бу савол ҳар-хил бўлиб кетгани учун узр. Тезроқ жавоб беришингизни қаттиқ туриб сўрайман, ҳатто Ўрта Шарқдаги ҳодисалар бундан кўра қайноқроқ бўлса ҳам лекин бу ўз минтақасига нисбатан аҳамиятли ва таъсирга эгадир. Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Бунинг учун сизни айбламаймиз, инша Аллоҳ саволингизга жавоб берамиз:

Биринчи: Ташрифлар мавзуси:

Бунга жавоб бериш учун бу ташрифларни ва улардан кўзланган ва эълон қилинган ғараз-мақсадни, бу мақсад ортида нима бор эканини кўриб чиқамиз:

  • Америка ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Дэниэл Розенблюм 2015 йил 27 августда Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиши чоғида берган матбуот баёнотида бундай деди: «Қўшма Штатлар Ўзбекистондан халқаро коалицияга қўшилиб, «ИШИД» экстремистик ташкилотига қарши уруш олиб боришини талаб қилди». У яна бундай деди: «Қўшма Штатлар бошчилигида Сурия ва Ироқда Давлат ташкилоти аъзоларини бомбардимон қилаётган коалиция ҳарбий таркибга эгадир, бундан ташқари террорчиларга маблағ оқиб келишини тўхтатиш кўзланган ҳаракатлар ҳам олиб борилмоқда, коалиция шахсларнинг чегаралар орқали ҳаракатлари ҳақида маълумотларни тўплайди, коалиция ҳаракатлари ичида яна бошқа бешта ёки олтита йўналиш ҳам бор, Ўзбекистон ёки бошқа ҳар қандай давлат ана шу таркибий қисмларнинг биттасига ёки кўпроғига ҳисса қўшишни танлай олади». (Рейтер 2015 йил 27 август)…
    • Демак Америка Ўзбекистонни «Давлат» ташкилоти ва «терроризм»га қарши кураш деган баҳона билан ўзининг коалициясига тортмоқчи. Бундан мақсад Ўзбекистонни ўзига кучлироқ боғлаб олиш ва уни ўз етакчилиги остига киритишдир. Америка буни олдин, Афғонистонни босиб олган пайтида ҳам тажриба қилиб кўрган. Чунки ўшанда Америка Ўзбекистонни ана шу урушда ўзининг томонида туришга, ўзининг Афғонистонга ўтиб бориш ҳаракатини осонлаштиришга мажбур қилган эди. Ўша пайтда Америка Афғонистонга ҳарбий ёрдамлар етиб боришини таъминлаш учун Ўзбекистонда бир ҳарбий база ҳам қурган эди. Ҳозир эса Давлат ташкилотига уруш қилиш баҳонаси билан ўзининг Ўзбекистон билан бўлган алоқаларини кучайтирмоқчи. У бундан Ўзбекистонда ўзининг нуфузини кучайтиришни ва Ўзбекистонни ўзининг коалицияси ичкарисидаги ҳукмронлиги-хўжайинлиги остига киритишни кўзлаган.
  • Ўзбекистон расмий ахборот агентлиги 2015 йил 27 июлда Америка қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Ллойд Остиннинг Ўзбекистонга келиб ўзбек президенти Каримов билан учрашгани ҳақида хабар тарқатди. Каримов уни олқишлаб бундай деди: «Турли даража ва йўналишлардаги мунтазам диалоглар Ўзбекистон ва Қўшма Штатларга турли соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради». Агентлик яна бундай қўшимча қилди: «Учрашув чоғида баъзи халқаро масалалар, хусусан минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва Афғонистон масалаларини тинч йўллар билан ҳал қилиш борасида фикрлар алмашинди»…
    • Бу эса Американинг Ўзбекистонда ўз нуфузини турли соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш деган ниқоб остида кучайтириш учун янги услубларни қидираётганига далолат қилади. Чунки бу ҳамкорлик фақат битта соҳагагина чекланиб қолмай, балки турли соҳаларни ўз ичига олади. Чунки у – хабарда келганидек – Американинг Афғонистонда туришини қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик қилишга ва Ўзбекистонни Американинг Сурияда олиб бораётган урушидаги коалициясига тортиб қўшиб олишга ҳамда Американинг Ўрта Осиё минтақасида туришини кучайтиришга тааллуқлидир. Америка буни Ўзбекистонни таянч базаси қилиб олиш орқали амалга оширмоқчи. Ана шунда Америка бу базадан туриб Ўзбекистонга қўшни бўлган бошқа давлатларга: Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга тумшуғини тиқадиган бўлади. Чунки бу минтақа бойлиги кўп бўлгани учун ҳам уларнинг барчаси Америка учун жуда муҳимдир… Масалан Германиянинг «Дер Шпигел» газетаси 2015 йил 15 апрелда ўзининг Тошкентдаги мухбирининг ҳисоботида қуйидагиларни билдирди: «… Ўзбекистон улкан миқдордаги уран ва табиий газ заҳиралари билан бир қаторда кўплаб бойликларга эга, бундан ташқари у ерда олтин конлари ҳам бор. Ўзбекистон оламдаги пахта етиштириладиган энг катта манбалардан биридир…». Яна бир муҳим иш Россиянинг рақобатлашишидир. Чунки Россиянинг вужуди ва таъсири бу минтақада турли даражада ҳамон сақланиб қолмоқда. Қолаверса у Хитойга қўшни минтақадир. Шунинг учун Америка Хитойни мана шу томондан қуршовга олиб у ердаги фаолиятини назоратга олмоқчи.
  • Ўзбекистон ахборот агентлиги 2015 йил 13 июнда БМТ бош секретари Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон президенти Каримов «БМТ бош секретарининг Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан Ўзбекистонга минтақадаги вазиятни яқиндан туриб ўрганиш ва муҳим масалалар бўйича фикр алмашиш мақсадида қилган айни ташрифининг муҳимлигини» таъкидлаб олқишлади. Агентлик Пан Ги Муннинг «Ўзбекистон мингйиллик ривожланиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон, оналик ва болалик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим тизимини ривожлантириш мақсадларига эришишда қатор ютуқларни қўлга киритганини, бу ютуқлар инсон манфаатларини таъминлаш мақсад қилинган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш орқали қўлга киритилганини» кўрсатиб ўтганини билдирди. Пан Ги Мун «Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликни таъминлашдаги ролини ва БМТнинг 2016-2020 йиллар учун мўлжалланган ривожланишни қўллаб-қувватлаш программаларини имзолаш аҳамиятини» ҳам кўрсатиб ўтди. Агентлик бундай деб қўшимча қилди: «Сўзлашувлар чоғида регионал ва халқаро масалаларга тааллуқли бир қанча масалалар, Ўзбекистоннинг БМТ, унинг бўлимлари ва махсус фондлари билан ҳамкорлик қилиш йўллари муҳокама қилинди»…
    • Пан Ги Мун инсон ҳуқуқи ҳақида гапирган бўлса-да лекин буни таъкидламасдан уялибгина гапирди. БМТ радиоси 2015 йил 12 июнда ўзининг электрон сайтида «Пан Ги Мун Ўзбекистонда» деган сарлавҳа остида қуйидагиларни билдирди: БМТ бош секретари Пан Ги Мун Ўзбекистон пойтахти Тошкентда мамлакат президенти билан учрашуви чоғида бундай деди: «Инсон ҳуқуқларисиз тинчлик ва ривожланишга эришиб бўлмайди…». Пан Ги Мун президент Ислом Каримовни «қонун устуворлигига амал қилаётгани» учун олқишлади, лекин у «ёзиб қўйилган қонунлар одамлар ҳаётида ҳақиқатдан бўлиши зарурлигини» айтди. Пан Ги Мун «БМТ Ўзбекистонга асосий эркинликларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканини» таъкидлади.

Лекин у – юқорида кўрсатиб ўтганимиздек – Каримов ва унинг бошқарувини кўкларга кўтариб мақтади. Бундан ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ. Чунки у Американинг югурдакларидан биридир. БМТ бош секретарининг Америка буйруғи билан иш тутиши ва унинг сиёсатларини амалга ошириши ҳаммага маълум. Демак унинг бу ташрифи ҳам мана шу доирада бўлди. Бу ташрифдан мақсад Ўзбекистонни Америка томонга янада кучлироқ тортишдир. Пан Ги Муннинг бу ташрифи Каримов режими башарасини бўяб-бежаб кўрсатади, бу тоғутнинг инсон ҳуқуқи деган нарсани поймол қилиш ҳисобланадиган жиноятларини ниқоблайди ва бу тоғутнинг янги муддатга «сайлангани»ни муборакбод қилиб олқишлайди. Америка бу тоғут башарасини Муннинг бу ташрифи орқали яхши кўрсатишга уриниш билангина кифояланмади, балки бундан олдин қонуншунослар делегациясини ҳам юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги 2015 йил 4 июнда бундай деб билдирди: «Тошкент давлат ҳуқуқ университетида АҚШ федерал қонунчилик маркази директори Жереми Фогел бошчилигидаги Америка қонуншунослари делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистонда чуқур демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш доирасида ҳуқуқий қонунчилик тизимида туб ислоҳотлар ўтказилаётгани ва бу соҳа учун кадрлар тайёрланаётгани кўрсатиб ўтилди». Буларнинг барчасидан мақсад бу тоғут башарасини – гўё у зўравон ва ваҳший эмасдек, гўё унда суд ва қонун бордек – яхши қилиб кўрсатишдир!

Обама яқингинада тоғут Каримовни табриклаган эди. Чунки у бу тоғутни 2015 йил 29 мартда сохта, тубан, ёлғон «сайлов»лар ўтказиб ўз бошқарувини беш йилга узайтиргани билан табриклади. Бу «сайлов» ниҳоятда «тоза» ўтказилганидан тоғутнинг сайловлардаги «рақиб»лари ўзларининг «сайлов» кампанияларида тоғут фойдасига ташвиқот олиб боришди!! Шунга қарамай Америка ҳам, БМТ ҳам бу сайловларни танқид қилмади, аксинча табриклаб олқишлади!! Ҳатто бу «сайлов»лардан бир ой олдин, яъни 2015 йил февралда Вашингтон Ўзбекистонни 300 зирҳли ҳарбий машина билан таъминлашга розилик берди. Тоғут Каримовнинг Ўзбекистон аҳлига қарши қуролли кучни қўллаганини Вашингтон билмасликка олиб қўя қолди!! Буларнинг барчаси Американи ва БМТни сайловларнинг тоза ва жиддий ўтказилиши асло қизиқтирмаслигини, аксинча бу сайловлар натижалари фақат шу икковининг фойдасига, аниқроқ айтсак Америка фойдасигагина бўлиши қизиқтиришини яққол кўрсатиб турибди. Булар шунингдек Америка Каримовни ўзининг бу минтақадаги бир таянчи деб ҳисоблашини ҳам кўрсатади. Шунинг учун ҳам Америка бу тоғутни ўз чангалидан чиқармаслик учун бор кучини сарфлаяпти.

  • Лекин бу – Россиянинг нуфузи Ўзбекистонга ўтмаслиги тўғрисида Америка хотиржам деган маънони англатмайди. Чунки Россия Ўзбекистон билан алоқаларни кучайтиришга ва Каримовни ўз томонига тортишга уриниб келган ва ҳамон уринмоқда. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ҳарбий-хавфсизлик қаноти бўлган «Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти»дан 2012 йил ярмида чиқиб кетган бўлса-да лекин у ҳамон Шанхай ташкилотига аъзодир. Россиянинг бу ташкилотдаги таъсири эса ҳаммага маълум, бу ташкилот 2015 йил 8 июлда йиғин ўтказди. Бу йиғин чоғида Путин 2015 йил 10 июлда Ўзбекистон тоғути Каримов билан учрашди, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар муҳокама қилинди, Путин Каримовга Россияга расмий сафар билан боришни таклиф қилди. Маълумки бу икки давлат бу йил иккала мамлакат ўртасида иттифоқчилик алоқалари келишуви тузилганига 10 йил тўлганини нишонлайди. Россия Ўзбекистоннинг тижорий, иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги энг муҳим шерикларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ошиб боряпти. 2014 йилда бу кўрсаткич 6 миллиард Америка долларидан ошиб кетди!

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, рус президенти Путин ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонга келди ва Ўзбекистон қарзларидан 860 миллион долларни кечиб юборишини эълон қилди. Бунинг эса Россиянинг Ўзбекистонга ўз нуфузини ўтказиш йўлида уринишлари йўлида ташланган бир қадам бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Кремл баёнотида билдирилганидек Каримов ана шу ташриф чоғида Путинга бундай деган эди: «Россия доимо Ўрта Осиёда мавжуддир ва унинг манфаатлари барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаб келган». (DPA 2014 йил 11 декабр). Россиянинг бу уринишлари кузатувчиларга аниқ кўриниб турибди. Масалан Франс Пресс агентлиги 2015 йил 29 мартда «сайлов»лар ҳақида хабар тарқатар экан бундай деб ёзди: «Американинг Каримовга ёрдамлари давом этмоқда. Россия эса Каримовни ўз томонига тортишга яна уринди. Чунки Путин декабрда Тошкентга келиб Каримовни Ўзбекистонни Москва бошчилик қилаётган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшишга кўндиришга уринди. Лекин Каримов буни рад қилиб: «Ўз мамлакатининг мустақиллигини сиёсий уюшмалардан йироқ туриб сақлаб қолмоқчи эканини» даъво қилди». Шундай қилиб демак Россия ўзининг уринишларида Каримовни ўзининг «қўраси»га қайтаришдан ҳали умидини узгани йўқ. Шу мақсадда Россия – гарчи бу тоғутнинг Америка билан алоқалари кучли эканини билса-да – бу тоғут билан алоқаларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • Ҳеч шубҳа йўқки Америка Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги бу тортқилашларни яхши билади. Лекин «тарози палласи» кучли тарзда Америка томонга оғмоқда. Шунинг учун Америка ўзининг Ўзбекистондаги нуфузи кучли эканига аминдир. Лекин Америка айни вақтда Россиянинг Ўзбекистондан асло осонлик билан воз кечмаслигини яхши билади. Шунга кўра кучлироқ эҳтимол шуки, америкалик масъулларнинг Ўзбекистонга бу кетма-кет ташрифларидан мақсад тоғутни қўллаб-қувватлаш, уни мустаҳкамлаш, унинг башарасини яхши қилиб кўрсатиш ва ана шундан кейин унга тобора кучаювчи зарядни беришдир. Гўё Америка бу тоғутга: Россиядан қўрқма… чунки биз сени ҳамма томонингдан ҳимоя қиламиз, деб айтаётгандек! Буларнинг барчасидан мақсад Америка ўз нуфузини Ўзбекистонга ўтказишни давом эттириши ва бу тоғутни Россия томонидан келадиган ҳар қандай хатар ёки зарардан сақлаб қолишдир.

Иккинчи: Энди сизнинг тоғут қизи ва унинг Россия билан алоқаси ҳақидаги ҳамда уни мажбурий уй қамоғига олинганининг сабаби ҳақидаги саволингизга келсак, бу эҳтимолдан узоқдир. Чунки тоғут қизининг иш тутишлари русларнинг ўз нуфузларини Ўзбекистонга киритишда унга суянишлари учун арзимайди. Тоғут қизининг бу иш тутишлари унинг сиёсат ва бошқарув соҳибаси эканлигидан кўра кўпроқ енгилтаклик ва фасод-коррупцияга яқинроқдир. Шунинг учун кучлироқ эҳтимол шуки, тоғут қизининг бу иш тутишлари аҳмоқона енгилтакликдир. Унинг коррупцияга ботганлиги отасини унга қарши мажбурий уй қамоғини қўллашга мажбур қилди. Чунки тоғут ўз қизининг коррупцияга ботганидан ўзининг бошқарувига зарар келишидан қўрқмоқда. Негаки қизининг молиявий шармандаликлари Ўзбекистондан чиқиб Европа ва Америкагача етиб борди, ҳатто бу шармандаликлар қуриб-қовжираган чўпга тушган оловдек тез ёйиладиган бўлиб қолди. Масалан Франс Пресс агентлиги 2015 йил 29 мартдаги «сайлов»ларни ёритар экан ўзининг биз юқорида келтирган хабарида қуйидагиларни келтирди: «Президент қизининг бир жиноятчи гуруҳ билан ва ўзининг шериклари орасидаги ишбилармон кишилар билан алоқада бўлгани сабабли тергов иши очилди». Бу агентлик бундай деб қўшимча қилди: «… Баъзи кузатувчиларнинг айтишича Каримова ўзининг ҳукмронлигига баҳо беришда жуда ҳаддидан ошиб кетган, президент қизини олдиндан оқибатини ўйлаб ва қатъият билан йироқлатдими ёки ўз истагига қарши равишда йироқлатдими, бу маълум эмас. Лекин у қизининг бу аҳволи ўз режимининг барқарорлигига путур етишига олиб келиши мумкин деб ҳисоблади, шунинг учун ўз режими манфаатларини барча нарсадан устун қўйди». Агентлик яна бундай деб ёзди: «Президент қизи коррупция билан айбланмоқда, у Ўрта Осиёда иш юритувчи «Телиасонера» швед алоқа ширкатидан 300 миллион доллар ўмаришда айбланиб бир қатор Европа судлари томонидан таъқиб қилинадиган бўлиб қолди». Швецария адлия бюроси вакили ҳам тоғут қизини коррупцияда айблар экан Каримов қизи билан боғлиқ ҳисоблардаги активлар қийматини маълум қилишни рад этди (унинг мамлакати бу пулларни сақлаб келяпти), лекин у бу пулларнинг 640 миллион доллардан озроқ эканига ишора қилди, бу эса бир неча газеталар ҳисоботида айтилган қийматдир.

Хулоса: бу қиз коррупцияга ботиб кетган, шунинг учун унинг Россия билан алоқаси сабабли мажбурий уй қамоғига олинган бўлиши эҳтимолдан узоқдир. Аксинча унинг шармандаликлари ҳамманинг жонига тегди. Шунинг учун унинг тоғут отаси бу иш ўзининг тожу тахтига таъсир қилиб натижада уни қулатишидан қўрқиб қолди, шу боис ўз бошқаруви умрини узайтириш учун қизини мажбурий уй қамоғига олиш билан тийиб қўйиш фикрига келди!

Охирида шуни айтамизки, инсон ҳуқуқлари ҳақида оғиз кўпиртириб сафсата сотадиган Америка ва бошқа Ғарб давлатларини Каримов режимининг бу ҳуқуқларни энг жирканч кўринишда поймол қилаётгани заррача ташвишга солмайди. Бу мустамлакачиларни улар оғиз кўпиртириб вайсайдиган демократия асосларининг ҳеч бири ҳам қизиқтирмайди, аксинча бу мустамлакачилар учун энг муҳими ўзларининг бу мамлакатдаги манфаатларига эришишдир. Шу мақсадда Америка бу режимни ўзига маҳкам боғлаб олишга ҳаракат қилмоқда, Америка ўзига бу режимни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа оғмайдиган қилиб, ўзи билан бирга иш олиб боришдан йироқлашмайдиган қилиб ёки яна Россия қучоғига қайтмайдиган қилиб боғлаб олмоқчи. Чунки Россия Ўзбекистонни яна ўз томонига тортиш учун уринишларини давом эттиришдан умидини узгани йўқ…

Энг сўнггида шуни айтамизки, Ўзбекистон аҳли ўз Исломига маҳкам ёпишгандир, уларнинг иродасини собиқ коммунистларнинг зулми ва зўравонлиги ҳам буколмаган, бу коммунистларнинг илмонийлик ва либерализм тўнини кийган қолдиқ-сарқитларининг зулм ва зўравонлиги ҳам Ўзбекистон аҳлининг иродасини буколмади… Чунки Ўзбекистонда шундай эр кишилар борки, уларни тижорат ва савдо-содиқ Аллоҳ зикридан чалғитолмайди. Улар Аллоҳга берган аҳдларида содиқ кишилардир. Улардан баъзилари Аллоҳга берган – У зотнинг йўлида шаҳид бўлиш ҳақидаги – аҳду паймонларида содиқ бўлган кишилар бордир, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилиб, шаҳид бўлди, яна айримлари эса шаҳид бўлишга интизордирлар. Улар мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини ўзгартирганлари йўқ. Улар жидду жаҳд қилиб даъватни етказаётган эр кишилардир. Улар рошид Халифалик давлатини тиклаб исломий ҳаётни қайта бошлаш учун астойдил ҳаракат қилишда тунларини кунларига улаётган кишилардир. Ўзбекистон тоғутининг зўравонлиги ва амалга оширган қирғинлари уларнинг қатъиятини асло заифлаштиролмайди. Аксинча Кучли, Азиз Зот бу тоғутнинг ва унинг мустамлакачи хўжайинлари ва ёрдамчиларининг белини синдириб, янчиб ташлайдиган вақт инша Аллоҳ асло узоқ эмас. Ўша кунда Бухоро, Термиз ва Самарқанд яна зиёга тўлади, Халифалик Ўзбекистон, бутун Ўрта Осиё ва мусулмонлар юртларига нур сочади.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»   [Рум 4-5]

22 зул-қаъда 1436ҳ

6 сентябр 2015м

NO COMMENTS