
09.09.2015 санада Россия бош вазири Д. Медведев матбуот баёнотида, “биз ОДКБ ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудларида янги авиа базалар пайдо қилишимиз мумкин” деди.
Бундан аввалроқ, 4 сентябрь куни Тожикистоннинг Душанба ва Вахдат шаҳарларида, ички ишлари ходимлари ўлдирилиши билан якун топган бир қатор қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Россия, бу амалиётлар Тожикистоннинг ички ишига таълуқли, уни ўзи бу муаммоларни ҳал қилиши лозим дея хотиржам муносабат билдирди.
10.09.2015. куни Қирғизистонда,”Қирғизистонда экстремизм ва терроризм хавфи кучайиб бормоқда” деб номланган хавфсизлик кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Бу ГКНБ томонидан илгари сурилаётган ташаббус бўлиб, унда Тожикистон ва Афғонистонда рўй бериб бораётган охирги воқеъа ҳодисалар асос қилиб келтирилади. ГКНБ раиси ўринбосари Рустам Мамасадиковнинг таъкитлашича, мамлакатда экстремизм ва терроризмнинг ҳукуматга, шахслар ва жамоатчилик учун хавфи ўта кучайиб бораётган эмиш. У яна, шу йўналишдаги ҳаракатлар призидент томонидан бир неча йиллар мобайнида жиддий эътибор қаратилиб, исломий родикализмга қарши турли чоралар кўрилганига урғу берди.
Бу ишлардан аввалроқ Россия КХШТга аъзо барча давлатларни, Сурия муаммоларини ҳал қилишда ўзи билан бирга иштирок этишга чақирган эди.
Юқоридаги сиёсий халқалар, Россия томонидан, ўзининг таъсири остида қолган охирги ҳудуди, Ўрта Осиёни Ғарб мустамлакачилар таъсиридан сақлаб қолиш учун олиб бораётган қўпол сиёсатини эслатиб бораяпти. У бу каби ифлос услублар асосидаги ҳаракатларини, Каримов билан бирга 2005 йили Адижонда, Қирғизистон муваққат ҳукумати билан бирга 2010 йили Қирғизистон жанубида амалга оширишган эди. Ўшанда, Андижондаги қирғинлар уюштирилиб, АҚШ томонидан Ўзбекистонда таёрланиб борилаётган рангли инқилобга қаратилган барча ҳаракатлар тўсиб қолинган эди. Қирғизистонда эса, муваққат ҳукуматининг ўзи, Бакиевчи кучлардан омонда қолиши билан бирга, Ўзбек миллий инқилобий ҳаракатларини ҳам бартараф этиб олишга, Россиянинг қўллови билан муваффақ бўлган эди.
Энди Россия, Тожик раҳбари И Рахмон билан ҳам деярли юқоридагилардан фарқ қилмаган услублар асосидаги амалиётларни амалга ошириб боришаяпти. Мақсадлари ўзгарган эмас. Барча ҳаракатлар, муайян режимни ва малай етакчиликни сақлаб қолиш, исломий муҳитни куч билан янчиб юборишга йўл очиб олиш ёки олиб борилаётган ваҳшиёна ҳаракатларидан ўзларини оқлаб олиш ва албатта Мамлакатдаги Ғарбпараст кучларни ҳам имкониятларини бир оз ёки Ўзбекистон сингари мутлоқ чеклаб олиш… ва ҳоказо.
Тожикистондаги ваҳимали амалиётлар, нафақат Тожик миллати балки бутун минтақадаги ўз манфаатларини тиклаб олиши ва мустаҳкамлаш учун амалга оширилди. Афғонистондаги АҚШ томонидан дастакланиши кутилаётган ИД ташкилотига алоқадор деб гумон қилинаётган бир қатор кучлар пайдо бўлиб бораётгани ва минтақадаги мамлакатларни АҚШдан хавотирлана бошлашгани Россияни ташвишлантира бошлади. Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон учун буферлик ҳудуди бўлиб келаётган ва улар томонидан дастакланиб келинаётган генирал Дўстумга қарашли халқ ва армия вакиллари, бир қатор кучлар томонидан ҳужумга олина бошлади. Шуларнинг барчаси, Россияни бу минтақадаги ҳарбий аралашувини янада мустаҳкамлашга мажбур қила бошлайди.
Бундан ташқари Путин Россиядаги ўзининг обруйини тиклаб олиш учун ҳарбий ҳаракатлар ёки урушлар пайдо қилиши керак. Шунинг учун Россия ўзига қарашли лекин ўзга ҳудудда ва ўзга фуқоролар иштирокидаги уруш ҳолатларини Ўрта Осиёда провокация қилишга уриниб кўради.