Назарзода Тожикистон ҳукуматини хавфсизлик кучларига бўлган ҳужумларни ташкилаштиришда айблади

530
0

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода баёнотига кўра, Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида ИИВ ходимларига қарши уюштирилган қуролли ҳужумлар Бирлашган тожик мухолифати (БТМ)нинг собиқ дала қўмондонларини айблаш мақсадида ҳукумат томонидан амалга оширилган.

 Тожик мухолифати портали “tajinfo. тj”нинг хабар қилишича, ўтган жума куни Душанбе ва Ваҳдатда содир этилган қуролли ҳужумларни ташкиллаштиришда айбдор сифатида кўрилаётган Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода ўзининг ҳужумларга алоқаси йўқлиги тўғрисида баёнот берган. Унинг баёнотини “Facebook” ижтимоий тармоғига Назарзоданинг дўстларидан бири жойлаштиран.

 Порталнинг хабар қилишича, “Генерал ўз вакиллари орқали баёнот жўнатган ва уни ОАВлари орқали тарқатишни сўраган”.

 “Генерал Назарзоданинг мурожаатига кўра, Бирлашган тожик мухолифати қўмондонларини айблаш мақсадида ҳукуматнинг ўзи бир қанча милиция бўлинмаларига ҳужумни ташкиллаштирган. Ҳукумат бу ҳужумлар ортидан воқеа жойига аллақачон ўлдирилган қўмондонларнинг таналарини ташлаб, бутун дунёга улар қуролли тўқнашув чоғида йўқ қилинганини эълон қилишмоқчи бўлган. Буни улар фақат Ваҳдатда уддалаган, чунки у ерга ҳужумни Тожикистон махсус хизматлари уюштирган”, – дейилади мухолифат портали хабарида.

 Назарзода ўз мурожаатида таъкидлашича, Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ дала қўмондонлари Тожикистон Ислом уйғониши партиясининг йўқ қилишига қўшилмагани боис мана шундай қатағонларга учраган.

 Аввал хабар қилинганидек, ўтган жума тонгида Ваҳдат шаҳар ички ишлар бўлими ва Тожикистон мудофаа вазирлигининг марказий аппаратига қуролли ҳужум уюштирилган эди. ИИВ бу икки ҳужум натижасида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ва тўққиз жангари халок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. “РИА Новости” манбалари эса, 33 киши халок бўлгани, улардан 25 нафари ҳарбий хизматчилар эканлиги тўғрисида хабар қилган эди.

 Ҳукумат мазкур ҳужумларга 1997 йил Ярашув битимига мувофиқ Қуролли кучлар таркибига киритилган ҳамда мухолифат учун ажратилган 30 фоизли квота асосида республика мудофаа вазирига ўринбосар этиб тайинланган генерал-майор Абдухалим Назарзода раҳбарлик қилгани ҳақида хабар қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here