РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқдош давлатларда янги авиабазалар қуришга тайёрлигини маълум қилган.
“Маълумки, бундай келишувлар ва бу каби жойлаштиришлар хусусида гапирадиган бўлсак, бизда бундай базалар Қирғизистон, Арманистонда мавжуд ва бунда ҳеч қандай ҳайратланадиган нарса йўқ. Биз буни биз билан иттифоқдошчилик ришталарига эга давлатларда Беларус каби – хоҳ КХШТ, хоҳ КХШТ плюс Иттифоқ кешилуви бўлсин, амалга оширишга тайёрмиз”, – деди Медведев.
Туркистон:
Россия ички сиёсатида бошдан кечираётган сиёсий ва иқтисодий бўҳрон, Путин ва унинг гуруҳини четга қоқиб юбориши мумкин.
Шунинг учун Путин, Россияни, ўзи учун хавфли бўлган бу ҳолатдан чалғитиш мақсадида, юқоридаги каби ташқи қалбаки хавф хатарларни ўйлаб топишга ҳаракат қилади. Бу хавф, Сурия сингари узоқдаги манфаати бўлса, бу амалиётлар Россияни сохта халқаро обруйини ҳали ҳам бордек қилиб кўрсатишга қаратилган бўлади. Иккинчи томони эса, Россия учун бевосита хавф туғдириб турган Украина ва Қрим масаласи. Ҳар қайси ҳолатда ҳам, Россиянинг ҳатти ҳаракати, уруш ҳолатини пайдо қилиш томон йўналтирилаяпти. Чунки Путиннинг режимини Россиянинг ҳозирги вазиятида фақат уруш ҳолати сақлаб қолиши мумкин. Шунда Путиннинг Россияни парчалаб юборган барча хатолари уруш туфайли унутилади ёки ўша уруш оқибатларига тўнкаб юборилади.
Шунингдек Россиянинг юқоридаги ҳаракатлари АҚШни рози қилиб, Россияни Путиннинг режими остида, ўз сафига, яъни хизматига қабул қилишини сўраб илтимос қилаётганига ҳам далолат қилади. (КХШТ) ни қўшиб олгани эса, бу ташкилотга аъзо давлатлар ичида ўзини вазни бордек қилиб кўрсатишга уринишдан бошқа нарса эмас. Яъни Россия ҳам Сурия муаммосини ҳал қилишда ўзига тобеъ давлатлари билан, АҚШсингари кичикроқ бўса ҳам коалиция пайдо қилишга чақириқ қилмоқчи. Ёки АҚШни (КХШТ)га аъзо давлатларини коалицияга аъзоликка чақириб кириб келишларида қандайдир муаммолар пайдо қилмоқчи. Қисқаси, АҚШ бу юртларни бирор бир ташкилот ёки коалицияга тортишида, Россия билан маслаҳатлашиши лозим бўлган шароит пайдо қилмоқчи. Бу таҳлилни, АҚШ давлат котиби Жон Керрини 5 сентябрдаги Россия ТИМ Лавровни телефон орқали, Суриядаги Россиянинг ҳатти ҳаракатларидан огоҳлантириш мақсадида гаплашган алоқаси қувватлай олади.
Россия, АҚШ ва бошқа халқаро қувват эгаларини ўзига жалб қилиш учун, ўзидаги заиф бўлса ҳам имкониятларини ишга солишга ҳаракат қиляпти. Россиянинг олдида икки йўл қолди. Бири Путин ва унинг миллиардерлардан ташкил топган алигархлар командаси учун бир қатор урушларни бошидан кечириб бўлса ҳам Ғарб системасига қарши бориш. Иккинчиси, Россияни Путинни режимидан тозалаб, СССРдан қолган қалбаки халқаро амбицияларидан воз кечиб, Россиянинг халқаро сиёсатдаги риал ўрнини эгаллашига рози бўлиш.
КХШТ ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар олдида ҳам, Россиянинг олдида тургандек ҳолат турипти. Улар ҳам Путин ва унинг гамашталари учун улар билан бир сафда туриб, бутун дунё олдида яккаланиб, керак бўлса улар билан уруш ҳолатида бўлиб ва ҳар хил санкциялар билан ўз халқларини Россия халқи сингари иқтисодий муаммоларга гирифтор қилиш арафасида туришипти. Лекин уларнинг ҳар бирида, ўз ихтиёрлари ҳали мутлоқ қўлларидан бой берилгани йўқ.
Биз Қирғизистонни ва бошқа КХШТ сингари куфр ташкилотларига аъзо бўлиб қолган мамлакатларни, АҚШ ёки Россия каби ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган куфр мамлакатлари манфаатлари учун, ўз халқларингизни қурбон қилиб юборишдан қайтарамиз. Уларнинг ҳар бири, ўз юртидаги уруш ёки бошқа офатларни олдини олиш мақсадида бизларни юртларимизни ва халқларимизни қурбон қилиб юборишмоқчи. Дунёнинг ҳар бир минтақасига қарасангиз, у ерларда бораётган урушлар ва бошқа бузуқчиликларнинг деярли барчаси ўша куфр катталарининг манфаати учун бораётганига гувоҳ бўласиз. Сурия муаммосига сизларни аралаштириб олишлари ортидан, сизларнинг юртларингизда Мусулмонлар нафрати жўшқий бошлайди. Бу эса, ўша ифлос ниятли ташқи кучлар учун ҳар бир минтақада мусулмонлар аро урушлар пайдо қилишларига шароитлар пайдо қилади.