Хитой АҚШ долларининг ўрнига Россия рублини муомалага киритди

0
565

Хитой марказий банки баъзи минтақаларда АҚШ долларининг ўрнига Россия рублини муомалага кирита бошлади. Хитойнинг Суйфэньхэ шаҳрида марказий банк юан билан бир қаторда рублни муомалага киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Янги бошланган фаолият тажрибасига кўра, Россия рубли Америка долларининг ўрнини эгаллай олиши айтилмоқда.

Хитой иқтисодиёт вазирлигининг бош котиби Жин Мэй расмий баёнот бериб, рус рублининг амалда қўлланиши Хитойнинг Россия билан бўлган тижорий ва туризм алоқаларини кучайтиришга қаратилганлигини маълум қилди. Баёнотда айтилишича икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар ҳажми ўтган йил 1,32 миллиард долларга етган. Шунингдек баёнотга кўра, доллар ўрнига рублдан фойдаланиш узоқ муддат жуда фойдали натижалар олиб келиши режалаштирилган. Шунга кўра, савдо марказлари, меҳмонхоналар ва ресторанлар каби барча жамоатчилик жойларида рубл билан муомала қилиш мумкин бўлади.

Эсга олиб ўтиш жоизки, 2014 йилда Россия ва Хитой ўртасида 150 миллиард доллар қийматига тенг юан алмаштириш битими имзоланган эди. Бу эса Украина инқирози туфайли иқтисодий жиҳатдан оғир вазиятга тушиб қолган Россия учун янги “эшик” вазифасини ўтаган эди.

NO COMMENTS