Жума намозига борган ўқувчиларга чора кўрилади

0
555

 “Чиллаки чиллакини кўриб чумак уради” деганларидек, Қирғизистон ҳукумати ҳам ён қўшнилари Ўзбекистон ва Тожикистондаги мустабид ҳукуматлар изидан бориб Ислом ва мусулмонларга қарши курашини кундан кунга кучайтириб бормоқда. Ўрта Осиёда Ислом дини ва мусулмонларга қарши курашни биринчилардан бўлиб бошлаб берган Ўзбекистон ҳукумат аввал бошда кўзга кўринган диний пешволарни ўғирлаб, қамоққа ташлаб ёки мамлакатдан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилган бўлса, кейинчалик оқ дўппи ва сақолга қарши курашни бошлаган эди. Ўз наздида бу курашда “мувафаққият”га эришганидан сўнг, ўқувчи қизларнинг рўмоллари ва 18 ёшга тўлмаган ёш йигитларни масжидларга қатнашларига тўсиқ қўйилди ҳамда муслима аёлларни жамоат жойларида рўмол ва ҳижобда юришини тақиқлаб, уларнинг бошларидан рўмолларини мажбуран ечиб олишни бошлади. Ҳукуматнинг бу ишида ўзларини “дин пешволаримиз” деб номлаган сарой уламолари яқиндан ёрдам бериб келишди ва келишмоқда. Ўзбекистондан қолишмасликка ҳаракат қилган Тожикистон ҳукумати ҳам Ислом дини, унинг қадриятлари ва мусулмонларга қарши айни усулда курашни бошлаб юборди ва ҳатто ўзбек ҳукуматидан ўзиб кетиш илинжида исломий исмларни ман қилишгача етиб борди.

  Ҳозирча ҳимоясиз бўлиб турган Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келаётган ўзбек ва тожик ҳукумати “жасорати”дан илҳомланган Қирғизистон ҳукумати ҳам Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши бот-бот ўз муносабатини билдириб келмоқда. Бу иш айниқса Темир Сариев бош вазирликка тайинлангач яна янги куч билан ўз ифодасини топмоқда.

   24 июл куни Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтган ички ишлар органлари тезкор хизмат фаолиятининг 2015 йил биринчи ярми якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Темир Сариев “Қирғизлар ҳеч қачон ҳижоб ва салла киймаганлар”ини таъкидлаб,  “Биз, Ислом ниқоби остида бегона одатларни тиқиштиришларига қарши курашишимиз керак. Биз Исломни динини қабул қилдик. Бироқ биз паранжи, салла ва шалварни мажбурлаб кийдирилишини тўхтатиши зарурлиги, Қирғизистон ҳижоб ва салла кийганларга очиқ қарши чиқиши керак”лигини айтиб ўтган бўлса, 27 июн куни бўлиб ўтган диний сиёсат муҳокамасига бағишланган ҳукумат йиғилишида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарларига диний ўқув юртлари ва мадрасаларни текшириш вазифасини топширган эди. 16 июлда бўлиб ўтган таълим масалалари бўйича йиғилишида эса мамлакатда масжидлар сони ошиб бораётганидан хавотирга тушганини маълум қилган ва бу орқали расмий ҳукумат ва куч органларига асосий эътборни қаёққа қаратиш зарурлигини кўрсатиб берган эди.

 Темир Сариевнинг бу кўрсатмаларини бажаришда расмий ҳукумат вакиллар кимўзарга пойгага киришиб кетган кўринишади. Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги расмий вакили Жумагул Эгамбердиева янги ўқув йилидан бошлаб масжидларда махсус рейдлар уюштирилиб, ўқиш вақтида жума намозига борган ўқувчиларга чора кўрилишини маълум қилди. “Ёшлар орасида диний экстремизм ва радикализм кучайиб бораётган вақтда биз мактаб ўқувчиларини ундан узоқ бўлишга чақиришимиз керак. Бундан ташқари жума намозини баҳона қилиб, иш вақтида узилишларга йўл қўйган давлат етакчиларини ҳам тартибга чақирамиз”, – деди Эгамбердиева.

 Ҳолбуки, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда у зот: “Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

 Тўғри, Россия ҳукумати аниқроғи, президент Путин Алмазбек Атамбаевдан ҳам, Темир Сариевдан ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиришни талаб қилиб келмоқда. Шунинг учун ҳам улар Россиядан фарқли равишда Қирғизистон аҳолисининг 85 фоизидан кўпроғи мусулмонлардан иборат эканлигини ҳисобга олмаган ҳолда унинг буйруқларини кўр-кўрона бажариб келишмоқда. Шу ўринда бизнинг раҳбарлар мусулмон бўлганлари ҳолда розиликни Яратувчи хузуридан эмас, балки Унинг махлуқи хузуридан исташмоқда. Бунинг натижаси эса бу дунёда хорлик, Қиёмат кунида эса надомат бўлади.

 Биз авал ҳам Қирғизистон халқини расмий ҳукумат бирор-бир исломий ҳаракатга қарши эмас, балки Ислом ва мусулмонларга қарши курашни режалаштириб келаётгани ҳақида огоҳлантирган эдик. Кун ўтган сари бу ўз исботини топмоқда. Агар сизу биз расмий ҳукумат томонидан содир этилаётган ноҳақликларни кўра-била туриб сукут сақлайдиган бўлсак, Аллоҳ томонидан бўладиган азобга дучор бўлишимиз мумкин, бундан Аллоҳ сақласин.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “(Ё) яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга балосини юборади-да, дуолар қилсангиз ҳам мустажоб бўлмайди!”

 Абдураҳмон.

NO COMMENTS