“Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойилига асосланган мустамлакачи давлатлар Халифалик давлатини қулатишда мусулмонлар онгини миллатчилик, ватанпарварлик каби чирик ва бадбўй фикрлар бидан захарлашга, айниқса мусулмон ёшлар орасида бу каби фикрларни кенг ёйилишга асосий эътиборини қаратди. Мустамлакачи давлатлар сайи-ҳаракатлари ўз натижасини бериб мусулмонлар ўзаро бўлиниб, бириси араблиги билан фахрланса, бошқаси турклиги билан ғурурланадиган даражага етди. Шундан сўнг йирик давлатлар уларни осонгина бўлиб ташлаб, ораларига сунъий чегаралар тортишга муваффақ бўлишди.
Худосиз коммунистлар ҳукумати ҳам азалдан бир Уммат вакиллари бўлган Туркистон мусулмонларини бўлиб ташлашда айни шу фикрлардан фойдаланди ва бутун бир Умматни беш республикага бўлиб ташлади. Республикалар ўртасида сунъий чегаралар тортаётган вақтда коммунистлар улар ўртасида доимий келишмовчилик ва зиддиятларни пайдо қилиш ва шу орқали ўз таъсир доирасида ушлаб туриш осон бўлиши учун чегараларни худди шахмат тахтасидаги катаклар каби тортиб чиқишди. Коммунистларнинг бу макрлари эса шу кунга қадар ўз хосилини бериб келмоқда.
Бу беш республика “мустақиллик”ка эришганидан сўнг ҳокимият тепасига келган раҳбарлар ҳам миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларидан фойдаланиш орқали дини, бозори ва мозори бир бўлган бир Уммат вакиллари ўртасидаги чегараларни янада кучайтиршга интилишаётган бўлса, йирик давлатлар бизнинг ўртамиздаги чегараларни мустахкамлаш учун ўз малайларига улкан маблағлар ажратиб келишмоқда. Бунинг натижасида эса қирғиз-ўзбек, қирғиз-тожик, ўзбек-қозоқ, ўзбек-тожик чегараларида ҳар йили ўнлаб фуқаролар қурбон бўлмоқда.
Шундай келишмовчиликлардан бири 4 август куни содир бўлди. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги отишма оқибатида икки киши яраланди. Воқеа чегарадаги Чоркўҳ қишлоғида содир бўлган. Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, Қирғизистон томонидан қурол қўлланилган. Ўз навбатида Қирғизистон вакиллари бу маълумотни инкор қилмоқда. Ходиса гувоҳларининг айтишларича, қирғизистонликлар Тожикистон томонидаги Сомониён қишлоғидаги уйларга ўт қўйилган.
Икки давлат чегарасидаги вазиятнинг кескинлашувига чегарадош қишлоқлар аҳолиси ўртасида келиб чиққан низо сабаб бўлгани айтилмоқда. Айтилишича, қирғизистонликлар сувни беркитиб қўйган, бунга жавобан тожикистонликлар йўлни ёпиб қўйган. Шундан сўнг икки томондан 200га яқин киши тўпланиб бир-бирини тошбўрон қилган. Айни пайтда ихтилоф ҳудудига чегара қўшинлари олиб келинган, музокаралар олиб бориш кўзланмоқда.