Туркманистон президенти Қирғизистонга ташриф буюради

0
566

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5-6 август кунлари давлат ташрифи билан биринчи бор Қирғизистонга ташриф буюради.

 Туркманистон томони билан иккитомонлама учрашувларда сиёсий мулоқотни ривожлантириш масалалари ва савдо-иқтисодий, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари мухокама қилиши режалаштирилган.

 Матбуот хизмати хабар беришича, “Туркманистон президентининг давлат ташрифи давомида таълим, фан, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаси, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги иккитомонлама шартномаларни имзолаш режалаштирилган”.

 Хабар қилинишича, Туркманистон президентининг ташрифи арафасида 4 август куни Бишкек шаҳрида икки мамлакатнинг тегишли давлат органлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “Қирғизистон-Туркманистон” бизнес-форуми бўлиб ўтади.

 “Савдо-иқтисодий муносабатларнинг муҳим йўналиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида бевосита алоқаларни мустахкамлаш билан боғлиқ эканлигин ҳисобга олган ҳолда қўшма бизнес-форумни ўтказилиши бу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга қўшимча қуч бағишлайди”, – дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

NO COMMENTS