Қирғизистон ҳукумати ҳатто муборак Рамазонни ҳам ҳурмат қилмай Ислом ва мусулмонларга қарши курашмоқда!

546
0

Ўтган ҳафта жаҳон оммавий ахборот воситалари ва матбуотларида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг бешта Ўрта Осиё давлатлари (Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон)га сафар қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, Моди бу давлатлар раҳбарлари билан Ислом таҳдидининг кучайиб бораётганини ва унга қарши курашиш учун бу давлатларга моддий кўмак кўрсатишни муҳокама қилади. Унинг сафари муборак Рамазоннинг охирги ўн кунлигига, дўзахдан озод бўлинадиган кунларга тўғри келмоқда. Қирғизистон президентига Ҳиндистон бош вазирининг ташрифи олдиндан маълум эди. Шунга биноан улар Модидан улкан маблағлар ундириб олиш илинжида, Ислом хавфини бўрттириб кўрсатувчи воқеа-ҳодисаларга ҳозирлик кўришди ҳамда республикадаги терроризм ва радикализмга оид ҳисоботларни тайёрлашди. Бизга келган хабарларга кўра, куч ишлатар тизими ходимлари юрт жунубидаги Қорасув ва Ўш шаҳарларида 17 июн куни ўнлаб мусулмонлар уйларига бостириб киришган. 24 июнда ҳам фуқаролик кийимидаги орган ходимлари Ўшнинг аёллар ҳижоби сотиладиган маҳаллаларида изғиб юришган. Улар етти нафар мусулмоннинг қўл телефонини тортиб олиб ўзларини хавфсизлик хизматига олиб кетишди. Ҳибсга олинганлар орасида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирининг синглиси Шамширбек қизи Рисгул бор эди. Улар аёлнинг паспортини олиб қўйишиб, кейин қайтариб беришмади. 2 июлда эса аёлни милиция терговчиси ҳибсга олди. Ўш шаҳар суди эртасига судья Усмонбек имзоси билан уни бир ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ички ишлар вазирлигига қарашли ахборот воситалари томонидан 2 июлда тарқатилган хабарга кўра, Бишкек шаҳрида экстремист ва террористлар пайдо бўлиб қолган ҳамда 21 июндан 28 июнга қадар ички ишлар бошқармаси 10 бўлими томонидан оммавий равишда терроризмга қарши кураш ва тинтув қилиш амалиётлари бўлиб ўтди. Натижада экстремистик, террористик фикрга эга бўлган экстремистлар ҳибсга олинди.

Қирғиз ҳукуматининг молиявий қашшоқ аҳволда эканини эътиборга оладиган бўлсак, унинг сигирга сиғинувчи Модидан пул ундиришга уринаётганини тушуниш қийин эмас. Биздаги моддий ва маънавий қашшоқлик куфр давлатлари учун ўз манфаатлари йўлида фойдаланишда қўл келмоқда. Улар, хусусан ушбу улуғ ойда бир-биримизни ўлдираётганимиздан, озор етказаётганимиздан, ўз қўлларимиз билан исломий қадриятларимизни вайрон этаётганимиздан ҳузур қилишмоқда.

Улар Қирғизистонда Халифалик давлати барпо бўлиши эҳтимоли жуда кам эканини, аммо шунга қарамай, юртдаги фаолият натижалари келаётган Халифалик учун жуда муҳим эканини яхши билишади. Шунга биноан айни вазият билан муроса қилиш улар учун анча бош оғриғи бўлмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир минтақада ўз фаолиятини камайтиришни ёки фаолият қилаётган бошқа минтақаларга нисбатан унга камроқ эътибор беришни мақсад қилмайди. У атрофдаги бошқа ўнлаб минтақаларда қандай фаолият қилаётган бўлса, Қирғизистонда ҳам Ислом бошқарувини қайта ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Бу давлатларда ва уларнинг ташқарисида фаолият олиб бориш Халифалик давлати учун мустаҳкам қўрғон вазифасини бажаради. Чунки аввало ушбу кутилаётган Халифалик давлатини дунёдаги бошқа куфр давлатларидан ҳимоя қилиш, кейин эса уни кенгайтиришга замин ҳозирлаш учун фаолият олиб бориш лозим.

Шунинг учун Халифалик давлати барпо бўлган пайтда уни қулатиш осон бўлмаслиги учун қудратли буюк давлат сифатида дунё юзини кўрмоғи лозим. Шунга биноан, бизнинг зиммамизга уни куфр давлатларидан ҳимоя қилиш вазифаси юкланади.

Шу сабабдан Ҳизб масъуллари ҳатто кичик юртларда ҳам Ҳизбнинг каттаю кичик ишларини яқиндан кузатиб бормоқдалар. Зеро, Ҳизб аъзосининг ўз юртида – бу юрт қанчалик кичик бўлмасин – фаолият олиб бориши алоҳида аҳамиятга ва ўринга эга.

Шубҳасиз, ҳар бир Ҳизб аъзоси ёки тарафдори дунёдаги бирор минтақада олиб бораётган ўз фаолияти Халифалик давлатини барпо этишда катта аҳамиятга эга эканини, бунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдида улкан савоб олишини унутмаслиги лозим.

Ислом ва мусулмонларга қарши кураш, уларни заифлаштириш куфрдан бошқасига хизмат қилмайди. Биз мусулмонларнинг ўзаро бир-бирлари билан курашаётганини кўриб, умидсизликка тушмаслигимиз даркор. Аксинча, ўз фаолиятимиздан умидвор бўлмоғимиз лозим, чунки бизнинг фаолият кофирни заифлашишига олиб боради, кейин эса улар Исломга ўз дарвозаларини очиб берадилар, натижада одамлар Исломга тўп-тўп бўлиб кириб келадилар.

Ўша пайтда, Ислом ва мусулмонларга қарши кофирга ёрдам бераётган ҳукмдорларимиз ҳам кофирларни ёлғизлатиб қўйишади ва даъватни етказаётган зотларга ёрдам беришда Аллоҳ Азза ва Жалланинг буюклиги яққол намоён бўлади, ана шунда, олам икки қисмга-куфр ва Исломга ажралади. Бироқ бундан олдин кофир Исломнинг ҳаётга қайтишига тўсиқ қўйиш мақсадида мусулмонлар қалбига умидсизлик ва қўрқув солиш, тушунчаларини заифлаштириш билан шуғулланмоқда. Кофирнинг бу найрангига, олиб бораётган ўйинларига ишониб алданган мусулмонлар эса кофирнинг айни қилмишига ёрдамлашмоқдалар, айниқса, бугунги кунда бир-бирларини ёқиб куйдириш билан шуғулланаётган ва бу ишларга бефарқ қараб турган мусулмонлар кофирга ёрдам беришмоқда. Юқорида айтилганидек, Ҳиндистон бош вазири Қирғизистондаги умумий вазиятни заҳарламоқчи бўляпти, молиявий ёрдам, деган нарсани хўрак қилиб, ундан Ислом ва мусулмонларга зарба бериш режасини амалга оширишни кўзлаяпти. Бу сўзларимизни Қирғизистон бош вазирининг 30 июн куни ўтказган йиғини исботлаб турибди. Бош вазир йиғинда ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик қўмитасига юртдаги мавжуд барча исломий мадрасаларда текширув ўтказиш вазифасини топширди. Бу йиғинда сиёсий дин масаласи ҳам кўтарилиб, бу ишларнинг ҳаммасини бажариш йигирма икки ярим миллион қирғиз сўми талаб қилиши таъкидланди, гўё бу маблағ куч ишлатар тизимларининг соф даромадидек… Бу эса мусулмонларнинг давлат ва тузумга нисбатан ғазабланишларига ва улар билан бўлган муносабатларининг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлмоқда.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Қирғизистон аъзолари ҳукуматга бундай деймиз: Биз сизга Аллоҳдан қўрқишни, мана шундай муборак кунларда Ундан тақво қилиб, рўзадор Умматга зарар етказиш ва қийнашдан тийилишни насиҳат қиламиз.

Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«اتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإنَّهُ لاَ يُوجَدُ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ»

«Мазлумнинг дуосидан қўрқ, чунки унинг дуоси билан Аллоҳ ортасида тўсиқ йўқдир» (Имом Термизий ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here