Эрон катта шайтонни хурсанд қилди ва бундан ўзи ҳам ғоят мамнун

538
0

Шу пайтгача Эрон минбарларидан туриб Американи “катта шайтон”, деб ҳақорат қилиш одатий ҳолга айланган эди. Бироқ бугунга келиб Эрон ҳукумати ўша “катта шайтон” билан келишувга эришганидан боши осмонга етмоқда.

Вошингтон ҳукумати Эрон ядровий дастури устида битим тузилган кунни тарихий кун, деб атади. АҚШ президенти Барак Обама ҳам қувончини яширмаган ҳолда тарихий битимни олқишламоқда. Обаманинг таъкидлашича, Эроннинг ядровий дастурига оид тузилган ниҳоий битим АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилган.

АҚШ президенти бу битимни “Эронни ядровий бомбани қўлга киритишига йўл қўймайдиган битимдир”, дея баҳолади. Унга кўра, Эрон билан тузилган атрофлича ва узоқ муддатли битим Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига асло имкон бермайди.

 “АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Эрон билан тарихий битимга эришди. Агар бу битим тўлиқ амалга оширилса, улар учун ядровий бомбани қўлга киритиш имкони қолмайди. Бу битим сабабли Эрон учун узоқ муддат ядровий қуролни қўлга киритишнинг барча йўллари кесилди. Президент ва бош қўмондон сифатида зиммамда Америка халқининг хавфсизлигидан кўра каттароқ жавобгарлик йўқ”, деди Обама.

АҚШ давлат котиби Жон Керри эса Эрон ядровий дастури бўйича келишув ортидан ташкил қилинган матбуот анжуманида баёнот берди. Баёнот чоғида Керри “Бу биз истаган битимдир”, деди.

Келишувга кўра, Эрон мавжуд бойитилган уран захираларининг қарийб 98 фоизидан воз кечади. Бунинг эвазига АҚШ ва Ғарб давлатлари Эронга қарши белгиланган жазо чораларини босқичма-босқич бекор қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here