Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг муборак рамазон ҳайити муносабати билан Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларга йўллаган нутқи матни

568
0

Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1436, милодий 2015 йилги муборак рамазон ҳайити кириб келиши муносабати билан Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларга йўллаган нутқи матни

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росулуллоҳ Aга, оилаларига, саҳобаларига ва ул зот билан дўст бўлганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Аллоҳ мукаррам қилган ва у ҳақда

﴿كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ﴾

«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»         [Оли Имрон 110]

деб айтган Исломий Умматни,

Пок тақволи – Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок, деб даъво қилмаймиз – даъват етказувчи, энг гўзал сўзларни айтувчи, солиҳ амаллар қилувчи ва Аллоҳнинг ушбу

﴿وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِين﴾

«(Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонлардандирман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор[Фуссилат 33]

тавсифига лойиқ бўлувчи зотларни,

Ҳақ ва ростгўйлик ила саҳифамизни зиёрат қилаётган, ундаги яхшиликка интилаётган биродарларни,

Барча-барчаларингизни ушбу рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ Субҳанаҳудан тутган рўзаларингизни қабул қилишини ва ушбу улуғ ойда дўзахдан озод бўлган бандалардан қилишини сўрайман.

Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу ҳайитни барча мусулмонлар учун хайру баракот очқичига айлантирсин, келаси ҳайитни рошид Халифалик сояси остида, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғи остида ўтказишимизни насиб этсин. Бу Аллоҳга ҳаргиз қийин эмас.

Сўзим ниҳоясида барчангизга салом йўллаб, яхшилик тилаб қоламан, Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин, сизни барча ёмонликлардан Ўзи асрасин, барча озорлардан ҳимоя қилсин.

﴿فَاللَّهُ خَيْرٌ حَافِظًا وَهُوَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ﴾

«Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир»       [Юсуф 64]

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта     биринчи шаввол, биринчи ҳайит кечаси 1436ҳ

Ҳизб ут-Таҳрир амири                                                                                       17 июл 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here