НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ (5)

535
0

بسم الله الرحمن الرحيم

НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ? (5)

Биз баён қилиб келаётган бу соҳа катта маблағга эга бўлган бойларнинг, яъни “ишбилармон тадбиркор”ларнинг соҳаси эмас, ёки мустамлакачига малайликни бўйниларига олиб, ўз халқига хиёнат қилишдан ҳам тап тортмайдиган беномусларнинг ўрни эмас. Бу қўрқоқ ёки “хамелеон”ларнинг майдони эмас. Балки бу майдон, унга кириб келаётган инсон ўзида халқ учун тақдим қиладиган ҳаёт ҳақидаги аниқ тасаввурга эга бўлган ҳамда уни амалга ошириш йўлини аниқлаб, тайёр қилиб қўйган ва шу мустаҳкам “лойиҳа” бўйича ҳаракат қилаётган мардларнинг майдонидир. Бундай инсонлар ўз халқига тақдим қилаётган ушбу лойиҳага аввало ўзлари ишонишлари ва уни амалга ошириш учун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишда сабот билан туришлари талаб қилинади. Ҳар қадамда ва ҳар бир ишда ўша лойиҳадан туриб ўз муносабатини билдиришлари керак. “Бизнес”идан ҳамда “кресло”сидан ажраб қолишдан, қамалиб қолишдан ёки омма ўрганиб қолган ҳаёт тарзига қарши гапириб, уларнинг нафратига учрашдан қўрққан инсондан яхшилик кутилмайди. Исломни даъво қилаётган айрим “олим”лар сингари сиёсий вазиятга қараб Исломни ҳам бузиб кўрсатишлари ҳамда қўрқоклиги ёки нодонлиги сабабли ўз халқини ишончидан фойдаланишлари ёки “демократ”лар сингари сайлов яқинлашганда ҳар бир инсон эркин деб, сайлов ўтгандан кейин ўз эътиқоди ва Аллоҳ Таолонинг бандаларига неъмат қилиб берган динни хаққирост, ҳеч кимни алдамасдан баён қилиб бераётганларни жиноятчиларга чиқарилаётганига томошабин бўлиб туришлари ўзларининг ҳаёт “лойиҳа”ларига ишонмасликларини ёки хоҳлаган вақтларида уни бузиб, унга қарши қадамларга боришга тайёр эканликларини кўрсатади. Шунинг учун келажакда яна алданмаслигимиз учун бу майдонга келаётганлардан аввало ҳаёт ҳақидаги “лойиҳа”ларини талаб қилиб, уни текшириб чиқишимиз; асосий фикри бўлган ақидасини, сўнг иқтисод, ижтимо, таълим-тарбия, бошқа халқлар билан ўрнатадиган алоқалар асосини ва шу кабиларни ўрганиб чиқишимиз, сўнгра буни майдонга олиб чиқаётганлар ҳаёт “лойиҳа”ларига қанчалик даражада ишонаётганларини билишимиз шарт. Негаки ҳокимиятга келиб олганларидан кейин шахсий манфаатларини кўзлаб ўз билганларича ёки бировларнинг манфаати асосида иш олиб бормасликлари учун қанчалар саботли эканликларни билиш жуда аҳамиятлидир. Бу ишга ҳар бир инсон аввало ақлини асос қилиб, ўз ваколатини бераётган лидерни шу икки жиҳатдан, яъни “лойиҳа”ини ва унга қанчалар ишониб, уни амалга ошиш йўлида саботли эканини текширишга тўғри келади, чунки улар келажакда ваколат эгаси номидан, яъни сизнинг номингиздан гапиради ва иш олиб боради. Агар бу ишга ҳаракат қилаётганлар бир партия бўлса, унда ҳар бир аъзосида шу шартлар топилиши керак. Биз қачонки шундай асосда уларга муносабатимизни билдирсак, шундагина улар ўзларини ҳам, бошқа аъзоларини ҳам жиддий бўлишларига ва тўғри асосдан оғишмай, сабот билан туришларига бел боғлашади, ўзларини ҳам текшириб чиқишади ва келажакда ҳам ҳар бир қадамини ўйлаб босишади, қилаётган ишларига жавоб бериш масъулияти асосида иш олиб борадилар. Шундагина бу соҳа фирибгар, хоинлар интиладиган “бизнес” тармоғи эмас, балки софдил, тўғрисўз, ўз халқи, ор-номуси, ёшларининг тақдири, келажаги учун ҳеч нарсадан қўрқмайдиган мардлар майдонига айланади. Шунинг учун бу ўринда бепарво бўлишимиз ўзимизни ўзимиз алдашлик бўлади, чунки Аллоҳ Таоло айтади:

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ ۩ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ ۩ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ ۩ وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ ۩ أَلَا إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لَا يَشْعُرُونَ

“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар.  Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар”.  [2:8-12]

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here